Пахта хомашёсини қуритиш ва тозалаш ва ишлаб чиқаришни чангсизлантириш лабораторияси

Асосий вазифалар ва функциялар

Пахта хом ашёсини қуритиш ва тозалашнинг оқилона технологиялари ва техникасини ишлаб чиқиш  илмий-техник муаммолари йўналишлари бўйича илмий-тадқиқот ва тажриба-экспериментал ишларини олиб боради.

Пахта тозалаш корхоналарида қўллаш мақсадида тавсияномалар, меёрий-техник ҳужжатлар ва йўриқномалар ишлаб чиқади.

Бажарилган илмий-тадқиқот ишларининг якунларига кўра пахта хом ашёсини қуритиш ва тозалаш учун янги ускуналарни ишлаб чиқиш  ва етказиб бериш учун талабномалар тайёрлайди.

Автоматлаштириш билан боғлиқ  масалалар бўйича комплекс  илмий-тадқиқот ишларида қатнашади.

Лаборатория мудири: Джамалов Р.

Телефон: (+99871) 254-54-61

Янги намлагич ишлаб чиқаришга татбиқ қилинмоқда :

«Пахтасаноат илмий маркази» АЖнинг олимлари томонидан яратилган қуритилган ва тозаланган пахта хом ашёсини жинлаш жараёнидан аввал намлашни амалга оширадиганУХСрусумли намлагич ишлаб чиқаришга жорий қилинмоқда. Жумладан, пахта тозалаш корхоналарини 2017 йил ҳосилига капитал таъмирлаш даврида пахтани жинлаш жараёнидан аввал УХС намлаш ускунаси Сирдарё вилоятидаги “Боёвут” пахта тозалаш корхонасининг пахтани тозалаш тизимига монтаж қилиниб, ишлаб чиқаришга жорий қилинди.

УХС ускунасини “Боёвут” пахта тозалаш корхонасининг пахтани тозалаш тизимига монтаж қилиш натижаси бўйича тасвир

1

Ускуна “РИМ Устахонаси” шўьба корхонаси томонидан тайёрлаб берилади, тайёрланиш нархи 11,0 млн. сўм атрофида. Унинг таркибига буғ тайёрлаб бериш ускунаси ЭБГ хам киради.

Пахтани жинлаш жараёнидан аввал намлаш ускунаси УХС пахта тозалаш корхоналарида пахтани технологик регламентда белгиланган меъёрларда намлашни таъминлайди,жинлаш жараёнига ижобий таъсир этади, олинадиган толани табиий хусусиятларини сақлаб қолишни таъминлайди.

[kratko title=’ Янги техника ва технологиялар амалиётга‘]

«Пахтасаноат илмий маркази» АЖда ишлаб чиқилган ЭБГ русумли буғ ишлаб чиқаргичлари ишлаб чиқаришга жорий қилинмоқда. Жумладан, шу кунларда ушбу ускунани Сирдарё вилоятининг “Боёвут” пахта тозалаш корхонасида пахтани намлаш ускунаси УХС таркибида ва толани намлаш учун монтаж қилиниб, ишлаш шароитига келтирилди.

ДП «РИМ Устахонаси» да тайёрланган ишлаб чиқаришга таклиф этилаётган ускунани умумий кўриниши

2

Буғ ишлаб чиқариш ускунасининг асосий қисмларига цилиндр шаклидаги буғ тайёрлаш идиши, захира сув идиши, сувни қайнатиш учун мослама – электродлар, буғни узатиш қувурлари ва назорат – ўлчов асбоблари киради. Бир дона электрод ўрнига уч дона электрод қўлланилган, 380 В кучланишли токка уланади, электродларни ўлчамларини ўзгартириб ускунани қувватини ошириш ва камайтириш имконияти яратилган.

Ускунани «Paxtasanoat ilmiy markazi» AJнинг лабораторияси шароитида асосий параметрлари асосланиб, тузилиши оддий, сувни энг қисқа муддатда тахминан 2-3 дақиқада буғга айлантириб бера оладиган, электр энергиясини тежайдиган, энг асосийси портлаш хавфини туғдирмайдиган буғ ишлаб чиқариш ускунасини яратишга муваффақ бўлинган ва махсус тузилган комиссия томонидан қабул қилиш синовидан ўтказилиб ишлаб чиқаришга тавсия этилган.

Ускуна “РИМ Устахонаси” шўьба корхонаси томонидан тайёрлаб берилади, тайёрланиш нархи 3,5 млн. сўм. Пахтани намлаш ускунаси УХС таркибида ва алоҳида толани намлаш ускуналари таркибида ишлатилиши мумкин.

Пахта тозалаш корхоналарида пахта ва толани технологик регламентда белгиланган меъёрларда намлаш учун намлаш агентини ишлаб чиқаришни таъминлайди.

[/kratko]

[kratko title=’ Пахта толасини намлаш ускунасини самарадорлигини ошириш бўйича олиб борилаётган изланишлар натижаси ‘]

«Пахтасаноат илмий маркази» АЖнинг пахтани қуритиш ва тозалаш лабораторияси томонидан пахта толасини намлаш самарадорлигини ошишини таъминлайдиган ускунани яратиш бўйича илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда. Шу кунгача ўтказилган тадқиқотлар натижасида янги йўналишда-яъни толани намланиш самарадорлигини ошириш мақсадида уни намлаш вақтида қиздиришни таъминлайдиган ускунанинг схемаси танлаб олинди. Ускунанинг лаборатория стенди тайёрланиб, тадқиқотлар ўтказилди. Лаборатория шароитида толани намлигини 3 % гача оширишга эришилди.

Толани намлаш ускунаси тола конденсоридан кейин лотокнинг бир қисмига монтаж қилиш учун мўлжалланган. Асосий ишчи қисми қиздириш элементли сирпаниш роликларидан иборат бўлиб, роликларни қиздириш учун амалда ишлаб чиқаришда қўлланиладиган электр ТЭН ларидан фойдаланилади.

Қиздириш элементли толани намлаш ускунаси лаборатория стендини умумий кўриниши

3

Тадқиқотлар натижасида пахтани пресслаш жараёнидан олдин намлашнинг муқобил параметрлари аниқланиб, бунинг натижасида толани пресслаш жараёнини муқобил кечиши, пресслаш технологик жараёнида толанинг зичланишга қаршилигини камайиши эвазига тойларни массасини 10-12 кг га ошишини, натижада тойларни ўров ва боғлов материалларини иқтисод қилиниши таъминланади.

Пахта толасини пресслаш жараёнидан олдин бир текис ва самарали намлашни таъминловчи намлаш ускунасининг тажриба нусхаси ишлаб чиқилади. Пахтанинг пресслаш жараёнидан олдин мақбул намлик кўрсаткичлари пахтани дастлабки ишлашнинг мувофиқлаштирилган технологик регламентига киритиш учун тавсия қилинади.

[/kratko]

[kratko title=’ Намлаш агенти ишлаб чиқариш генератори ЭБГ ‘]

 

Пахта ва толани намлаш учун намлаш агенти ишлаб чиқариш генератори электродли, буғ ва унинг таркибига кирувчи сувнинг майда зарралари (яъни, “нам” буғ) дан иборат намлаш агентини ишлаб чиқарувчи қурилмадир. Пахта заводларининг мувофиқлаштирилган технологик жараёнлари тизимининг ўрнатилган нуқталарида пахта ва толани иссиқ намлаш агенти билан ишлов бериш учун қўлланилади.

Техник тавсифи

Типи – электродли;

Ишлаб чиқарадиган намлаш агенти бўйича унумдорлиги, кг/соат -45 гача;

Намлаш агенти оқимининг максимал босими, кгс/см2 – 0,5 гача;

Талаб этиладиган қувват, кВт – 30 гача;

Генераторга узатиладиган кучланиш, В – 380.

Тузилиши ва ишлаш услуби

Намлаш агенти ишлаб чиқариш генератори (1- расм) учта-буғлантиргич 1, сиқиб чиқаргич 2 ва чўктиргич 3 бўлмаларидан иборат бўлган цилиндр шаклидаги идишдан ташкил топган. Буғлантиргич бўлмаси (А-А кўриниш) идишнинг пастки қопқоғи 18 га йиғилган бўлиб, марказдаги стержен 16 ёрдамида юқоридаги қопқоқ 19 га махкамланган. Сиқиб чиқаргич 2 ва чўктиргич бўлмалари 3 сувни киргазиш 4 ва буғни ташқарига чиқариш қувурлари 5 га эга. Буғлантиргич бўлмасида корпус 7 га электр токи ўтказмайдиган материалдан диск кўринишида тайёрланган қистирма 8 лар билан махкамланган электродлар 6 ўрнатилган. Буғлантиргич бўлмасининг юқори қисмига идишдаги сувнинг минимал сатҳини ростлаш мақсадида қисқа қувур (патрубок) 10 ўрнатилган. Электрод 6 лар фаза билан (кучланиш 380 В), корпус 7 эса масса (“0”) билан электр симлари ёрдамида боғланади. Генератордан сувни тўкиб юбориш учун қопқоқли тўкиш тешиги 15 кўзда тутилган.

ФОто

 

ФОто1

1. расм. Намлаш агенти ишлаб чиқариш генератори ЭБГ нинг схемаси ва умумий кўриниши

Намлаш агенти ишлаб чиқариш генератори уни сув билан таъминлаб турадиган сув идиши 11 билан қувур 13 орқали уланади. Бу сув идишида сувнинг сатҳини автоматик тарзда ростлаб турадиган механизм 12 жойлаштирилган.

Намлаш агенти ишлаб чиқариш генератори ЭБГ идоралараро синовлардан ўтган ва серияли ишлаб чиқаришга тавсия этилган. Тайёрланиш баҳоси 2016 йилги нарх бўйича 3,5 млн. сўмни ташкил этади. Тайёрловчи корхона ДП “РИМ Устахонаси”.

[/kratko]

[kratko title=’ Пахта намлагичи УХС ‘]

 

Пахта намлагичи УХС пахта тозалаш корхонасининг технологик тизимида пахтани жинлаш жараёнидан аввал намлашга мўлжалланган қурилмадир. Қурилманинг пахтани ўтказиш бўйича иш унумдорлиги – соатига 7 тоннани, пахтани намлигини ошиши бўйича 0,5 – 0,7 % ни ташкил этади.

Пахта намлагичининг таркибига пахта ва толани намлаш учун намлаш агенти ишлаб чиқариш генератори ҳам киради. Пахта ва толани намлаш учун намлаш агенти ишлаб чиқариш генератори электродли, буғ ва унинг таркибига кирувчи сувнинг майда зарралари (яъни, “нам” буғ) дан иборат намлаш агентини ишлаб чиқарувчи қурилмадир.

Тузилиши ва ишлаш услуби

Пахтани намлаш қурилмасининг умумий қўриниши 1 – расмда келтирилган. Қурилма пахтанинг ҳаракатланиш томонидан жалюзали решетка шаклидаги пастки девор 2 ли бункер 1 дан иборат, жалюзали решетка шаклидаги пастки девор 2 нинг ташқи томонига иссиқ намлик агентини узатиш учун камера 3 ўрнатилган. Камеранинг пастки қисмига қувур 6 ёрдамида, алоҳида ўрнатилган намлаш агенти ишлаб чиқаргич 7 билан бириктирилган кетма-кетликда сачраткич 5 лар ўрнатилган. Бункер 1 нинг қарама-қарши девори 8 да пневмоузаткич 11 билан бириктирилган иссиқ намлаш агентини сўриш учун қисқа қувур 9 жойлашган. Бункер 1 нинг пастки қисми пахтанинг намланган оқимини жинлар батареясига ўтказиб бериш учун пневмо узаткич 11 ли эжекцион қабул қилиш бўғзи 10 га уланган.

Рисунок2

 

Рисунок1

 

  1. расм УХК (1 ХК) агрегатларидан кейин ўрнатиладиган таклиф этилаётган намлагичнинг схемаси ва умумий кўриниши

 

УХК (1 ХК) агрегатларида тозаланган ва титилган пахта (схемада кўрсатилмаган) бир текис оқимда намлагичга тўкилади ва бункер 1 нинг жалюзали решетка шаклидаги деворининг юқори қисмидан пастга қараб ҳаракатланади. Бу вақтда намлаш агенти ишлаб чиқаргич 7 да тайёрланган буғ шаклидаги иссиқ намлаш агенти босим остида қувур 6 ва сачраткич 5 ёрдамида камера 3 орқали жалюзали решетка 2 нинг тирқишларидан титилган пахта оқимининг ичига пуркалади, қисқа қувур 9 орқали ҳаво ёрдамида сўриш натижасида титилган толали материални ҳажми бўйича бир текис намланиш самарасига эришилади. Шундан сўнг, иссиқ намлаш агенти билан намланган пахта оқими бункер 1 нинг пастки қисмига қараб ҳаракатланади, эжекцион қабул қилиш бўғзи 10 ва пневмоузаткич 11 ёрдамида пахта жинлар батареясига узатиб берилади.

Пахта намлагич УХС қурилмаси идоралараро синовлардан ўтган ва серияли ишлаб чиқаришга тавсия этилган. Тайёрланиш баҳоси 2016 йилги нарх бўйича 10 млн. сўмни ташкил этади. Тайёрловчи корхона ДП “РИМ Устахонаси”.

[/kratko]

[kratko title=’ Юқори намлик ва ифлосликдаги пахта хом ашёсини ғарамларга жойлашдан олдин тозалаш ускунасининг янги кўчма комплекси тўғрисида ‘]

Илмий Марказда юқори намлик ва ифлосликдагипахта хом ашёсиниғарамларга жойлашдан олдин титиш ва тозалаш учун мўлжалланган комбинациялаштирилган сепаратор-тозалагичнинг янги тажриба-саноат намунаси ишлаб чиқилди ва тайёрланди. У ВЦ-8 русумли вентилятор билан биргаликда трактор тиркамасида йиғилган ускуналар комплексига ўрнатилган. Бу комплекс учун тизимли оғир аралашмалар тутқичининг тажриба намунаси ишлаб чиқилган ва тайёрланган.

Комплекснинг лойиҳавий ишлаб чиқариш унумдорлиги соатига 4 тоннагача, тозалаш самараси йирик ифлосликлар бўйича тозаланаётган пахта хом ашёсининингнамлиги ва ифлосланганлигига боғлиқ ҳолда 60 % гача. Электр юритгичларнинг умумий ўрнатилган қуввати 44 квт.

Синовларни амалга ошириш мақсадида кўчма комплекс Бахт пахта тозалаш корхонасининг ангарида ўрнатилди. Комплексга Ц3 русумли циклон туташтирилиб, унга вентиляторнинг тутун чиқариш қувури уланган.

юқори намлик ва ифлосликдагипахта хом ашёсини сепаратор- тозалагичдан дастлабки ўтказмалари комплекснинг асосий камчиликларини аниқлашга имкон берди ва улар тезкорлик билан бартараф этилди.

Титиш барабанларининг юқорисида жойлашган перфорацияли тўрлар ва уларнинг тепасида ўрнатилган қисиқ ҳаволи бункер ечиб олиниб, барабанларнинг остига ўрнатилди, уларнинг тагига эса вентиляторнинг ҳаво сўриш қувурчасига уланган махсус тайёрланган кичик ҳажмли бункер ўрнатилди.

Комплекснинг асосий конструкциялари оптималлаштирилди, пахта хом ашёсини узатиш қувурини сепаратор-тозалагичнинг кириш туйнуги билан улаш учун янги диффузор, чиқиндилардан регенерацияланган йирик толали чигитларни тозалагичдан олиб кетиш учун конфузор ҳамда уларни кириш диффузорига узатиш учун қувур тайёрланди.

DSC04591 DSC04587 DSC04584

 

Шундан сўнг ўтказилган синовлар шуни кўрсатдики, вазни 1,0 – 1,5 тонна бўлган Султон селекциясининг V нав, 3 класс, дастлабки намлиги 13 % дан 21 % гача ва ифлосланганлиги 27 % дан 71 % гача бўлган пахта хом ашёсининг партияси тозаланганда комплекснинг ишлаб чиқариш унумдорлиги соатига 2,0 – 2,5 тоннани, тозалаш самараси эса 32,2 % дан 39,8 % гачани ташкил қилди. Комплекснинг синовлари намлиги юқори бўлган пахта хом ашёси билан давом эттирилади.

Юқори намлик ва ифлосликдагипахта хом ашёсини ғарамларга жойлашдан олдин тозалаш ускунасининг кўчма комплексини қўллаш ғарамдаги хом ашёнинг ифлослигини бараварлаштирилишини, унинг сақланиш шароитларини яхшиланишини ва ғарамлардан профилактик мақсадда ҳаво сўриб олишларнинг самарасини оширилишини ҳамда хом ашёнинг сифатини дастлабки ишлов давригача сақланишини таъминлайди.

[/kratko]