Сирдарё вилоятининг пахта тозалаш корхоналарида чангсизлантириш тизими ишини яхшилаш тўғрисида

0
820

2017 йилнинг 19-20 июн кунлари “Сирдарёпахтасаноат ҳудудий филиали”да “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ вакиллари иштирокида Сирдарё вилоятининг пахта тозалаш корхоналарида ҳавога  чанг чиқариб ташлашни камайтириш масалаларини муҳокама қилиш юзасидан учрашув ўтказилди ва унинг якуни бўйича вилоятнинг барча пахта тозалаш корхоналарида ушбу масаланинг ҳолатини ўрганиб чиқиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Амалий маслаҳатлар тариқасидаги ёрдам бериш мақсадида вилоятнинг “Пахтаобод”, “Сардоба”, “Боёвут”, “Гулистон”,”Сайхунобод” ва  “Бахт ” пахта тозалаш корхоналарига чиқиш ташкил этилди.

Юқоридаги ҳолатни қайд этилган корхоналарда ўрганиш давомида  ҳавога  чанг чиқариб ташлашни камайтириш технологик ускуналаридан самарали фойдаланишни тезкор тартибда тўғри йўлга қўйиш, чангсизлантириш тизими билан боғлиқ зарур элементларни (вентиляцион ўрнатмалар, қувурлар диаметри ва вакуум-клапанлар ўрнатмаларини  тўғри танлаш ва ҳ.к.) бўйича тегишли мутахассисларга зарур тушунча ва тавсиялар берилди.

“Сирдарёпахтасаноат ҳудудий филиали” раҳбарияти билан  олиб борилган мониторинг натижаларига кўра ҳар бир пахта тозалаш корхонасига ҳавога  чанг чиқариб ташлашни камайтириш масалалари бўйича “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ томонидан ўн кун муддатда ёзма тавсиялар тақдим этилиши тўғрисида келишиб олинди.

0

Publication author

offline 4 weeks

admin

0
Comments: 0Publics: 759Registration: 14-08-2014