Такомиллаштирилган тола тозалагичнинг ишлаб чиқаришдаги синови

0
2538

“Пахтасаноат илмий маркази” АЖнинг т.ф.н. Р.Ш.Сулаймонов рахбарлигидаги  жинлаш, линтерлаш, тола ва момиқни тозалаш лабораторияси ходимлари Республика “Сифат” маркази мутахассислари билан биргаликда қийин  тозаланувчан селекцион навли пахталардан сифатли тола ишлаб чиқаришни йўлга қўядиган такомиллиштирилган тола тозалагич яратдилар. Ушбу қурилма Жиззах вилоятининг “Зарбдор” пахта тозалаш корхонасида ишлаб чиқариш синовидан ўтказилди.

Тадқиқот ишлари қўл билан терилган бошланғич ифлослиги 6,5 %, намлиги 9,0 % бўлган С-6541 селекцияли 1 нав 1-синф қийин тозаланувчан жинланган пахта толасида ўтказилди.  Толани тозалашда тола тозалагичдан олдин толанинг ифлослиги ўртача 3,58 % ни, тола тозалагичдан кейин ўртача 2,2 % ни ташкил этиб, тола сифати серияда ишлаб турган тола тозалагичлардан ишлаб чиқарилаётган тола сифатига қараганда ўртача 0,5-1,0 (абс) % га яхшиланганлиги кузатилди. Бунда тола тозалагичнинг тозалаш самарадорлиги ўртача 38,4 % бўлиб, сериядаги тола тозалагичга қараганда ўртача 10-12 % га ошганлиги аниқланди.

Тола тозалагичнинг самарали ишлашини инобатга олиб, машина билан терилаётган юқори ифлосликларга эга бўлган пахта толасидан сифатли тола ишлаб чиқариш учун ушбу такомиллаштирилган тола тозалагичда пахта толасини тозалаб кўриш таклифи киритилди.

Такомиллаштирилган тола тозалагичнинг саноат кўриниши

Рисунок1

0

Publication author

offline 2 weeks

admin

0
Comments: 0Publics: 1106Registration: 14-08-2014