УЧДМ уруғлик чигит делинтерлаш машинаси

0
793

Уруғлик чигитни туксизлантириш икки ёки бир босқичли механик усулда амалга оширилади. Икки босқичли усулда:  биринчи босқичида 1ЛБ колосниксиз линтерда, иккинчи босқичида ОС туксизлантириш машиналарида чигит туксизлантирилади. Икки босқичли туксизлантиришда енгил режим бўлганлиги учун чигитларнинг механик шикастланиши камаяда ва машиналарнинг иш унумдорлиги ошади (бир дона ОС машинасининг иш унумдорлиги -350 кг/соатга етади). Бир босқичли усулда эса ОС чигит туксизлантириш машиналаригина ишлатилади. Бунда чигитлар тўлиқ 0,5 фоизгача туксизлантиришда ОС туксизлантириш машина ичида узоқ вақт бўлади. Бундан чигитнинг механик шикастланиши ошиши мумкин ва иш унумдорлик паст (бир ОС машинаси 180-220 кг/соат).

Ушбу камчиликларни бартараф этиш мақсадида, иккала туксизлантириш босқичларини ўзида бажарувчи УЧДМ икки босқичли туксизлантириш машинасини ишлаб чиқганмиз. УЧДМ машинасининг иш унумдорлиги 500 кг/соатни ташкил этади.

УЧДМ уруғлик чигит делинтерлаш машинаси

УЧДМ

 

Бу машинада делинтерлаш жараёни кетма-кет жойлашган иккита (устма-уст) камераларда бажарилади. Устки камерада аррали ишчи қисмлар билан дастлабки туксизлантириш бажарилади ва пастки кўп қиррали камеранинг металл чўткали ишчи қисмлари билан 0,5 % гача туксизлантирилади.

УЧДМ машинасини қўллашда 20-30% электр энергияси камаяди, яъни 1ЛБ ва ОС машиналари ишлатилмайди, шнеклар, циклон, вентилятор ва элеваторлар сони камаяди. Цехнинг ишлаб чиқариш майдони 20%га қисқаради.

«Ўзпахтасаноат» уюшмаси тизимида жами 17 та чигит туксизлантириш цехлари мавжуд бўлиб, УЧДМ туксизлантириш машиналари 5 та, яъни Ғиждувон, Ангор, Чуст, Риштон пахта тозалаш корхоналарининг уруғлик чигит туксизлантириш цехларига ўрнатилган ва ҳозирги кунгача ишлаб келмоқда. Қолган 12 та туксизлантириш цехларига УЧДМ машинасини жорий этилса, биринчидан цехларнинг иш унумдорлиги ошади, электр энергия сарфи камаяди ва ортиқча ускуналарнинг камайишидан цехда дориланган уруғлик чигитларни вақтинчалик сақлаш учун майдонлар катталашади. Ушбу машинани жорий этилишидан 180 млн. сўм иқтисодий самара оламиз.

0

Publication author

offline 4 weeks

admin

0
Comments: 0Publics: 759Registration: 14-08-2014