XII Халқаро ўзбек пахта ва тўқимачилик ярмаркаси

0
2281

2016 йилнинг 8 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг XII Халқаро ўзбек пахта ва тўқимачилик ярмаркасини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари туғрисидаги Қарори қабул қилинди. Унга кўра, жорий йилнинг 12-13 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида XII Халқаро ўзбек пахта ва тўқимачилик ярмаркаси бўлиб ўтади.

  Таъкидлаш жоизки, 2005 йилда Президентимиз ташаббуси билан ташкил этилган ушбу ярмарка дунё иқтисодий ҳаётидаги муҳим тадбирлардан бирига айланди. Ҳозирда мазкур ярмарка жаҳондаги кўплаб етакчи ишлаб чиқарувчиларни ўзига жалб қилмоқда. Пахта толаси ва тўқимачилик маҳсулотларини сотиш бўйича бозор механизмларини янада ривожлантириш, ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчилар ҳамда уларнинг хорижлик ҳамкорлари ўртасидаги муносабатларни янада мустаҳкамлашга кўмаклашмоқда.

Ушбу ярмаркани ташкиллаштиришда Халқаро пахта ассоциация, Пахта бўйича халқаро консултатив қўмитаси, “Cotton Outlook” халқаро агентлиги ва Халқаро тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар федерацияси сингари нуфузли халқаро ташкилотлар доимий ҳамкорлик қилиб келади.
Жорий йилги ярмарка “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси, “Ўзбекенгилсаноат” давлат акциядорлик компанияси, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси товар-ҳомашё биржаси, Ўзбекистон “Сифат» маркази ва бошқа тегишли тузилмалар кўмагида ташкил этилади.

Асосий тадбирлар “Ўзэкспомарказ” компаниясининг кўргазмалар залида ўтказилади. Халкаро ўзбек пахта ва тукимачилик ярмаркасидаги конференциялар ҳамда мулоқотларда жаҳон пахта ва тўқимачилик бозорининг етакчи вакиллари томонидан Ўзбекистон ва дунёда пахта толаси ишлаб чиқариш, савдо ва инвестицион ҳамкорликни кенгайтириш каби кўплаб масалалар муҳокама қилиниши ва ўзаро манфаатли олди-сотди шартномалари имзоланиши кутилмоқда.
Ярмарка ҳақидаги маълумотлар билан www.cottonfair.uz сайти орқали танишиш мумкин.

www.gov.uz

0

Publication author

offline 3 days

admin

0
Comments: 0Publics: 1099Registration: 14-08-2014