Юқори намлик ва ифлосликдаги пахта хом ашёсини ғарамларга жойлашдан олдин тозалаш ускунасининг янги кўчма комплекси тўғрисида

0
1361

Илмий Марказда юқори намлик ва ифлосликдагипахта хом ашёсиниғарамларга жойлашдан олдин  титиш ва тозалаш учун мўлжалланган комбинациялаштирилган сепаратор-тозалагичнинг  янги тажриба-саноат намунаси ишлаб чиқилди ва тайёрланди. У ВЦ-8 русумли вентилятор билан биргаликда трактор тиркамасида йиғилган ускуналар комплексига ўрнатилган.  Бу комплекс учун тизимли оғир аралашмалар тутқичининг тажриба  намунаси ишлаб чиқилган  ва тайёрланган.

Комплекснинг  лойиҳавий ишлаб чиқариш  унумдорлиги соатига 4 тоннагача, тозалаш самараси йирик ифлосликлар бўйича тозаланаётган пахта хом ашёсининингнамлиги ва ифлосланганлигига боғлиқ ҳолда  60 % гача.  Электр юритгичларнинг умумий ўрнатилган  қуввати 44 квт.

Синовларни амалга ошириш мақсадида  кўчма комплекс Бахт пахта тозалаш корхонасининг ангарида ўрнатилди. Комплексга Ц3 русумли циклон туташтирилиб, унга  вентиляторнинг тутун чиқариш қувури уланган.

Юқори намлик ва ифлосликдагипахта хом ашёсини сепаратор- тозалагичдан дастлабки ўтказмалари комплекснинг асосий камчиликларини аниқлашга имкон берди ва улар тезкорлик билан бартараф этилди.

Титиш барабанларининг юқорисида жойлашган перфорацияли тўрлар ва уларнинг тепасида ўрнатилган қисиқ ҳаволи бункер ечиб олиниб, барабанларнинг остига ўрнатилди, уларнинг тагига эса вентиляторнинг ҳаво сўриш қувурчасига уланган махсус тайёрланган кичик ҳажмли бункер ўрнатилди.

Комплекснинг асосий конструкциялари оптималлаштирилди, пахта хом ашёсини узатиш қувурини сепаратор-тозалагичнинг  кириш туйнуги билан улаш учун янги диффузор, чиқиндилардан регенерацияланган йирик толали чигитларни тозалагичдан олиб кетиш учун конфузор ҳамда уларни кириш диффузорига узатиш учун қувур тайёрланди.

Шундан сўнг ўтказилган синовлар шуни кўрсатдики, вазни 1,0 – 1,5 тонна бўлган Султон селекциясининг V нав, 3 класс, дастлабки намлиги 13 % дан 21 % гача  ва ифлосланганлиги 27 % дан 71 % гача бўлган пахта хом ашёсининг партияси тозаланганда комплекснинг  ишлаб чиқариш  унумдорлиги соатига 2,0 – 2,5 тоннани, тозалаш самараси эса 32,2 % дан 39,8 % гачани ташкил қилди. Комплекснинг синовлари намлиги юқори бўлган пахта хом ашёси билан давом эттирилади.

Юқори намлик ва ифлосликдагипахта хом ашёсини ғарамларга жойлашдан олдин тозалаш ускунасининг кўчма комплексини қўллаш ғарамдаги хом ашёнинг ифлослигини бараварлаштирилишини, унинг сақланиш шароитларини яхшиланишини ва ғарамлардан профилактик мақсадда ҳаво сўриб олишларнинг самарасини оширилишини  ҳамда хом ашёнинг сифатини дастлабки ишлов давригача сақланишини таъминлайди.

DSC04587

DSC04591

0

Publication author

offline 16 hours

admin

0
Comments: 0Publics: 926Registration: 14-08-2014