Байрамингиз муборак бўлсин, азиз ва мухтарама Аёллар!

0
81

Хурматли, азиз оналар ва опа-сингиллар!

Баракали заминимизда узоқ кутилган баҳор нафаси тобора кўпроқ ҳис этилаётган, табиат уйғонаётган ва янгиланаётган шу кунларда барчамиз 8 март – Халқаро хотин-қизлар кунини шоду-ҳуррамлик билан қарши олмоқдамиз. Бу байрам оналаримиз, опа-сингилларимиз, турмуш ўртоқларимиз, қизларимиз аёми бўлганлиги билан янада қадрлидир.

Шу муносабат билан нозик қалб эгалари, гўзаллик шайдоси, борлиқнинг мўъжизакор ҳилқати, мунаввар оламнинг кўзгуси бўлмиш Сиз, хотин-қизларни 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни билан самимий муборакбод этаман. Ушбу ажойиб баҳор байрамида барчангизга соғлик-саломатлик, оилавий бахт-саодат, хонадонларингизга файзу-барака тилаймиз. Доимо юзингиздан кулгу, лабларингиздан табассум аримасин, қалбингизни ҳеч қачон баҳорий чирой ва кайфият асло тарк этмасин.

Байрмингиз муборак бўлсин, азиз ва мўътабар оналар, опа-сингиллар!

0

Publication author

offline 20 hours

admin

0
Comments: 0Publics: 1076Registration: 14-08-2014