Бобоев Жўрақул Худойқуловичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

0
22

 

Бобоев Жўрақул Худойқуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Пахта хом ашёсини қуритиш учун иссиқлик генераторини ишлаб чиқиш ва асосий ўлчамларини асослаш”, 05.02.03 – “Технологик машиналар. Роботлар, мехатроника ва робототехника тизимлари” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/T1958.
Диссертация бажарилган муассаса номи: «Пахтасаноат илмий маркази» АЖ
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD 03/30.12.2019.т.66.01 рақамли илмий кенгаш.
Илмий раҳбар: Джамолов Рустам Камолидинович, техника фанлари доктори, катта илмий ходим.
Расмий оппонентлар: техника фанлари доктори, профессор, Джураев Анвар (Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти); техника фанлари бўйича PhD, доцент Умаров Акмал Акпаралиевич (Наманган муҳандислик-технология институти).
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади пахтани қуритиш агентини сифатини ошириш мақсадида иссиқлик генераторини такомиллаштириш ва унинг асосий параметрларини асослаш орқали ёнилғини тўлиқ ёниши ва иссиқлик ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
иссиқлик генераторининг ёниш камерасида табиий газнинг ёниши натижасида ҳосил бўладиган хароратдан самарали фойдаланиш учун ёниш маҳсулотларининг ҳароратини иссиқлик генератори корпусининг бутун бўйи ва периметри бўйича бир текисда тақсимланишини таъминловчи иссиқлик генераторининг такомиллаштирилган конструкцияси ишлаб чиқилган.
иссиқлик генераторининг ёниш камерасида табиий газнинг ёниши натижасида ҳосил бўладиган хароратдан самарали фойдаланиш учун ёниш маҳсулотларининг ҳароратини иссиқлик генератори корпусининг бутун бўйи ва периметри бўйича бир текисда тақсимловчи ёниш камерасида ўрнатилган ёниш маҳсулотларининг харакат йўналишини ўзгартирувчи винтли йўналтиргичнинг асосий параметрларини аниқлаш учун аналитик боғлиқликлар ишлаб чиқилган;
ёниш камерасида табиий газнинг ёниши натижасида ҳосил бўладиган хароратни иссиқлик генератори корпусининг уч қатламли девори орқали фойдаланилмай чиқиб кетишини миқдорий ўзгаришини унинг конструктив-технологик параметрларига боғлиқлик қонуниятлари аниқланган;
иссиқлик генераторининг ёниш камерасида табиий газнинг ёниши натижасида ҳосил бўладиган хароратдан самарали фойдаланиш учун ёниш маҳсулотларининг ҳароратини иссиқлик генератори корпусининг бутун бўйи ва периметри бўйича бир текисда тақсимланишини таъминловчи асосий параметрлари асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Иссиқлик генераторини параметрлари ва иш режимларини асослаш бўйича олинган натижалар асосида:
Пахтани қуритиш учун иссиқлик генераторитакомиллаштирилиб,унинг асосий параметрлари асосланган ва энергия-ресурстежамкор иссиқлик генераторини ишлаб чиқиш имконияти яратилган;
Пахтани қуритиш учун иссиқлик генераторининг такомиллаштирилган экспериментал намунаси Фарғона вилоятидаги “Ўзпахтасаноат” АЖ тасарруфидаги “Боғдод тажриба экспериментал пахта тозалаш” корхонасининг пахта хом ашёсини қуритиш линиясида жорий этилган (“Ўзпахтасаноат” АЖнинг 2021 йил 22 апрелдаги ФТ-18/893-сон маълумотномаси).
Такомиллаштирилган иссиқлик генераторини ёниш камерасига ўрнатилган винтли йўналтиргичларни қўлланилиши хисобига ёниш махсулотлари хароратини иссиқлик ишлаб чиқаргичини ташқи корпусининг узунлиги бўйича бир текис тақсимланиши амалга оширилди. Бунинг натижасида пахтани қуритиш учун сарф бўладиган табиий газ сарфи юқори навларда 8 % гача, пастки навларда эса 13 % га иқтисод қилиниши таъминланди.

Бобоев Журақул Худойқуловичнинг 05.02.03 – “Технологик машиналар. Роботлар, мехатроника ва робототехника тизимлари” ихтисослиги бўйича “Пахта хом ашёсини қуритиш учун иссиқлик генераторини ишлаб чиқиш ва асосий ўлчамларини асослаш” мавзусидаги техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши ҳимояси Наманган мухандислик технология институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчиPhD 03/30.12.2019.Т.66.01. рақамли Илмий кенгашнинг 2021 йил 11сентябр куни соат 10-00 даги мажлисида бўлиб ўтади.

Манзил: 160115, Наманган ш., Косонсой-7.

Тел/факс: (+99869)228-76-68, 225-10-07, факс: (+99869) 228-76-75.

e-mail:niei_nfo@edi.uz

0

Publication author

offline 4 days

admin

0
Comments: 0Publics: 1096Registration: 14-08-2014