Илмий марказда солиқ сиёсатини такомиллаштиришга бағишланган ўқув машғулотлари

0
1341

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 июндаги “Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида”ги ПФ 5648 фармони ижросини таъминлаш масалаларига қаратилган ўқув машғулотлари жорий йилнинг 23-27 июль кунлари “Пахтасаноат илмий маркази” акциядорлик жамиятининг Ўқув марказида ўтказилди.

Ушбу машғулотларда Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Жиззах, Навоий, Сурхондарё, Фарғона, Хоразм вилоятларининг минтақавий пахта терминаллари ва пахта тозалаш корхоналарнинг бош бухгалтерлари, солиқ бўйича мутахассислари, ҳуқуқшунослари қатнашдилар.

Ўқув машғулотлари якунида Илмий марказ бош директори Т.М.Қулиев тингловчилар билан учрашди.

0

Publication author

offline 3 days

admin

0
Comments: 0Publics: 1099Registration: 14-08-2014