Илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграцияси: Пахта тозалаш саноати ривожида ҳал қилувчи аҳамият касб этмоқда

0
64

Қайси соҳа бўлмасин, унинг тараққиёти негизида илм, билим ётади. Шу боис юртимизда ислоҳотларнинг янги босқичида илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини чуқурлаштириш, амалиётга фан-техника ютуқларини кенг жорий этишга устувор аҳамият қаратиляпти. Бу бежиз эмас, албатта. Чунки рақобат кун сайин кучайиб бораётган ҳозирги шароитда ишлаб чиқариш корхоналарини техник ва технологик жиҳатдан янгиламасдан, инновацияларни қўлламасдан туриб, ички ва ташқи бозордан жой эгаллаш ўта мушкул.

Дарҳақиқат, бозор иқтисодиётининг ушбу қонунияти пахта тозалаш саноатига ресурстежамкор техника ва технологияларни қўллаш, янги ишланмалардан кенгроқ фойдаланиш учун катта туртки бўлмоқда. Бунда ўзининг салкам бир асрлик тарихига эга “Пахтасаноат илмий маркази” акциядорлик жамияти илмий жамоаси кўп йиллик изланишлари маҳсуллари бўлган илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ишлари билан яқиндан кўмак бермоқда. Натижада пахтани қайта ишлаш корхоналари фаолиятининг самарадорлигини оширишга эришилмоқда.

Собиқ иттифоқда ягона бўлган “Пахта тозалаш саноати марказий илмий-тадқиқот институти” (“ЦНИИХПром”) нинг ҳуқуқий вориси ҳисобланган “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ бундан 95 йил муқаддам ташкил этилган эди. 1926 йил 3 сентябрда Тошкент шаҳридаги 50-сонли захира заводи илмий муассаса вазифаларига эга бўлган Биринчи тажриба пахта тозалаш заводига айлантирилади. Шу тариқа Туркистонда 1917 йилгача мавжуд бўлган 296 та пахта тозалаш корхонасидан сақланиб қолганлари орасидан танлаб олинган мазкур тажриба заводида илк бор пахтани қайта ишлашнинг муаммолари илмий ёндашувлар асосида ўрганилиб, ҳал этишга киришилади.

1936 йилда тажриба заводи Пахта тозалаш саноатининг марказий илмий-тадқиқот институтига айлантирилгач, пахтани дастлабки қайта ишлаш соҳасининг барча масалаларини мувофиқлаштирувчи илмий ташкилот сифатида фаолият юритади.

Батафасил

Халқ сўзи газетаси (2021 йил 12 май, 100-сон)

0

Publication author

offline 23 hours

admin

0
Comments: 0Publics: 1082Registration: 14-08-2014