Кулматов Илхом Турсунмурадовичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

0
134

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисосликшифри: “Чиқинди таркибидан пахтани самарали ажратиш ва тозалаш учун такомиллаштирилган регенератор”, 05.06.02 – «Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш»ихтисослиги (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:B2020.4.PhD/T1338.
Илмий раҳбар: Кулиев Тохир Мамаражабович, техника фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: «Пахтасаноат илмий маркази» АЖ.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти, PhD.03/30.12.2019.T.66.01.
Расмий оппонентлар: Эргашев Жамолиддин Саматович, техника фанлари доктори, доцент.  Хакимов Шеркул Шерғозиевич, техника фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон машинасозлик институти
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: пахта регенераторида чиқиндиларни тозалаш технологиясини такомиллаштириш ва унинг конструкциясини лойиҳалаш, аррали барабан узунлиги бўйлаб чиқиндиларни тақсимлашнинг бир хиллигини ва регенераторнинг тозалаш эффектини оширадиган ҳаво ўтказувчан қозиқли барабанни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тозалаш машинаси камерасидаги чиқиндиларни ҳаракатга келтирувчи ва уни аррали барабан узунлиги бўйлаб бир текис тақсимловчи ҳаво ўтказувчан қозиқли барабани ишлаб чиқилган;
ҳаво ўтказувчан қозиқли барабанни винти қадамини чиқиндили пахтани регенератор узунлиги бўйича аксиал харакатланишига назарий боғлиқлик тенгламалари келтириб чиқарилган;
чиқиндиларни ва тозаланган пахта регенераторининг чиқишига томон харакатланишида аэродинамик қаршиликни камайтириш учун регенераторни юқори қопқоғининг шакли ишлаб чиқилган;
назарий изланишлар натижасида қозиқли барабандан дастлабки тезланиш олган чиқиндили пахтани харакат траекторияси ўзгаришини регенератор юқори қопқоғининг эгрилик радисига боғлиқлик тенгламалари келтириб чиқарилган.
пахта регенераторининг асосий конструктив параметрлари ва ишлаш технологик режимлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Чиқинди таркибидан пахтани самарали ажратиш ва тозалаш учун такомиллаштирилган регенератор ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида:
чиқинди таркибидан пахтани самарали ажратиш ва тозалаш учун такомиллаштирилган регенераторига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг фойдали моделга патенти олинган («Пахта регенератори», №FAP 20190208–2020 й.). Натижада бундай тозалагични қўлланилиши пахта хомашёсини ифлосликлардан ажратиб олишда иш унумдорлиги 2 мартагача оширишга имконият яратиган.
тозалаш машиналари чиқиндиларидан пахта бўлакларини ажратиб олиш бўйича такомиллаштирилган пахта регенератори “Ўзпахтасаноат” АЖ тасарруфидаги “Боғдод тажриба экспериментал пахта тозалаш” корхонасида жорий этилган (“Ўзпахтасаноат” АЖнинг 2021 йил 22 апрелдаги ФТ-18/893-сон маълумотномаси). Натижада пахтани тозалаш ускуналаридан кейинги чиқинди таркибидаги пахта миқдори 0,3 % дан кам миқдорда эканлиги  ва тозалаш учун амалдаги 2 дона регенератор ўрнига бир дона такомиллаштирилган регенератордан фойдаланиш мумкинлигига эришилган.

0

Publication author

offline 3 weeks

admin

0
Comments: 0Publics: 1088Registration: 14-08-2014