Маруфханов Бекзадхан Хайруллаевичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

0
99

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Аррали жинда чигит тароғини такомилаштириш орқали чигит тукдорлигини камайтириш”, 05.06.02–Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш ихтисослиги (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.3.PhD/Т1332
Илмий раҳбар: Агзамов Мирсалих, техника фанлари доктори, катта илмий ходим
Диссертация бажарилган муассаса номи: «Пахтасаноат илмий маркази» АЖ.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган мухандислик-технология институти, PhD.03/30.12.2019.T.66.01
Расмий оппонентлар: Эргашев Жамолиддин Саматович, техника фанлари доктори, доцент. Шухратов Шароф Шухратович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ишчи камерадан чигит чиқиш жараёнини такомиллаштириш орқали  тола бўйича иш унумдорлигини оширишни назарий- экспериментал асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: қуйидагилардан иборат:
аррали жинда пахта хом ашёсини арра тишларига йўналтириб берадиган, икки даражадаги харакат эркинлигига эга, янги конструкцияли чигит тароғи ишлаб чиқилган ҳамда жинлаш жараёни такомиллаштирилган;
хом ашё валигининг кучланганлик – деформацион ҳолатини аниқлаш масаласининг сонли ечиш усуллари ишлаб чиқилган;
чигит тароғининг типи, ўлчамларининг ўзгариши тола миқдорига, ишчи камерадан чигитларни чиқишига таъсири  аниқланган;
жинлаш жараёни хом ашё валигини паст зичлигида олиб борилганда, чигит тароғининг оғиш бурчагини ўзгариши жинлаш жараёнига таъсири боғланишлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Аррали жиндаги чигит тароғини такомиллаштириш орқали чигит тукдорлигини камайтириш бўйича олинган натижалар асосида:
Чигит тароғининг янги конструкцияси билан такомиллаштирилган аррали жин “Тошкентпахтасаноат” АЖ нинг “Пискент” пахта тозалаш корхонасида технологик жараёнига жорий этилган (“Ўзпахтасаноат” АЖ нинг 29 май 2020 йилдаги маълумотномаси). Натижада жинлаш технологик жараёнида тола чиқиши 0,3% га ортган.

0

Publication author

offline 2 weeks

admin

0
Comments: 0Publics: 1106Registration: 14-08-2014