Мини футбол майдончасининг очилиш маросими

0
35

“Пахтасаноат илмий маркази” АЖ худудидан илмий ходимларнинг маънавий – маданий дам олишлари хамда спорт билан шуғилланишлари учун сунъий қопламали мини футбол майдончаси қурилиб, ишга туширилди.

Куни кеча “Пахтасаноат илмий маркази” АЖда ушбу янги ўйингоҳнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Очилиш маросимида “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ тизимидаги корхоналари ўртасида ўртоқлик учрашувлари ҳам бўлиб ўтди. Майдонча енг сўнгги талабларга жавоб берадиган, замонавий ва янгича услубда қурилганлиги билан ажралиб туради. Таъкидлаш жоизки, бу каби спорт соҳасига қаратилаётган эътибор келажакда албатта ўз самарасини беради. Бу каби сай-ҳаракатлар ёшларни спортнинг футбол турига қизиқишини янада оширади. Маросимда сўз олган “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ Бош директори Т.М. Кулиев, Давлат   активларини   бошқариш   агентлиги   вакиллари А. Химматов хамда Ф. Турсуновлар ёш илмий ходимларни ажойиб майдончанинг очилиши билан табриклади хамда яқин келажакда шунга ишонч билдириб “спортчилар жаҳон ареналарида ватанимиз байроғини юқорига кўтариб, мамлакатимиз шуҳратини янада оширишга хизмат қилажак” деб такидладилар.



0

Publication author

offline 23 hours

admin

0
Comments: 0Publics: 1082Registration: 14-08-2014