Пахтачилик кенгаши аъзоларининг Поп пахта тозалаш корхонасига ташрифи

0
45

Пахтачилик илмий кенгаши котиби, аъзолари ва “Пахтасаноат илмий маркази” АЖнинг бир гурух олимлари 2022 йил 19 сентябр куни туманда пахта хомашёсини қабул қилиш ва қайта ишлашга тайёргарлик ишлари юзасидан “Art Soft Tex Cluster” МЧЖга қарашли Поп пахта тозалаш корхонасига ташриф буюрди.
Унда, корхона ва унинг пахтани қабул қилиш масканида мавсумий тайёргарлик ҳолати ўрганилди. Ўрганишлар натижасига кўра, мазкур корхонанинг пахтани қабул қилиш масканида уруғлик пахта категориялар бўйича жамғарилмаётганлиги ва категориялар тўғрисида маълумотлар пахта ғарам майдонлари олдида жойлаштирилган маълумотлар пештахтасида акс эттирилмаганлиги ва ушбу майдонларда қорашира билан зарарланган пахта аралашиб кетганлиги, бугунги кунда, эрталаб терилган ёки нам ҳолатда олиб келинган пахта ҳосили қабул қилинаётганлиги каби бир қатор камчиликлар юзасидан кўрсатмалар берилди.
Шу билан бирга, Пахтачилик кенгаши аъзолари корхонанинг пахтани қабул қилиш ва қайта ишлаш цехлари фаолияти билан танишиб, ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирди.

Publication author

offline 5 days

Abdullo

Comments: 0Publics: 170Registration: 25-08-2022