Пахтачилик кенгаши қошидаги ишчи гуруҳи Хоразм вилояти Қўшкўпир туманида амалга оширилаётган ишлар

0
43

“WBM Qo’shko’pir claster” МЧЖга қарашли пахта тозалаш корхонаси 2022 йилда жами 1677 тонна, шундан 361 тоннаси R1 ва 1317 тонна R2 авлодга мансуб уруғлик пахта тайёрлашни режалаштирган.

Пахтачилик кенгаши қошидаги Хоразм вилояти Қўшкўпир туманига бириктирилган ишчи гуруҳ аъзоси “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ илмий лабораториясининг бош илмий ходими, т.ф.н Ш.Камалов ва бошқа аъзолари томонидан пахта тозалаш корхонасининг корхона қоши тайёрлов пунктида қабул қилинаётган уруғлик пахтани O’z Dst 642:2013 “Уруғлик пахта. Техникавий шартлар” ва O’z Dst 615:2008 “Пахта. Техникавий шартлар” давлат стандартлари асосида олиб борилиши, ғарамланиши ва сақланишининг назорати амалга оширилди ва керакли амалий ёрдамлар берилди. Корхона томонидан уруғлик пахтани қабул қилиш 17.09.2022 йилда бошланиб, 04.10.2022 йилда тугулланди. Жами 1685,774 тонна уруғлик пахта қабул қилиниб, режага нисбатан 100,5 фоизни ташкил қилди. Қабул қилинган пахтанинг 363,706 тоннаси R1 ва 1322,068 тоннаси R2 авлодга мансуб уруғлик пахтадан иборат бўлди. Қабул қилинган уруғлик пахтанинг селекцион нави, партиялари, ғарам рақамлари, нави, синфи ва оғирлик кўрсаткичлари тўғрисидаги маълумот иловада келтирилган.

Қабул қилинган уруғлик пахта 24-30-сонли ғарам майдонларига ғарамланди. Бунда, 29-30-сонли ғарам майдонига R1 авлодли уруғлик пахта ғарамланди.

Тайёрланган ҳамма уруғлик пахта ғарамларининг ён томонлари тарашланиб, қирқиш ишлари олиб борилди, ғарамларнинг узунаси бўйича эни 0,8-1,0 метр, баландлиги 1,8-2,0 метр бўлган тунеллар қазилди, усти янги бризентлар билан ёпилди, 8-ХЛ шаклли паспортидан кўчирмалар ёпиштириб қўйилди. Ғарамларда сақланаётган уруғлик пахтанинг қизиб кетишини олдини олиш ва намлигини меъёр даражасида ушлаш учун тунелларга УВП-22 (ВЦ-10) русумли махсус вентилятор қурилмалари қўйилиб, нам ҳавосини сўриб олиш ва совутиш ишлари олиб борилди. Вентилятор ёрдамида нам ҳавоси сўриб олинган ғарамларнинг усти очилиб, чўккан жойларини текислаш ишлари олиб борилди ва яна брезент билан усти ёпилди.

Пахта тозалаш корхонасининг тегишли мутахассислари билан биргаликда уруғлик пахтанинг сақланиши, унинг ташқи кўриниши ва ҳароратини термошуплар ёрдамида ўлчаш йўли билан назорат қилинмоқда. Ғарамларда сақланаётган уруғлик пахтанинг ҳарорати ўртача 18,1 дан 20,2 0С ни ташкил қилмоқда, уларнинг қизиш ҳолатлари кузатилмаяпти. Ҳар бир текшириш натижаси ва амалга оширилган ишлар тайёрлов пунктининг махсус дафтарига ёзиб борилмоқда.

Пахта тозалаш корхонасида техник пахтани қайта ишлаш 19.09.2022 йилда бошланиб, ҳозирги кунда 1-нав, 1-синф техник пахта қайта ишланмоқда. 1 кунда ўртача 140-160 тонна пахта хом-ашёси қайта ишланмоқда.

Корхонанинг тегишли мутахассислари билан биргаликда пахтани дастлабки ишлаш технологик тизими ва ундаги технологик ускуналарнинг самарали ишлаши бўйича назорат қилиш ишлари олиб борилмоқда. Ишлаб чиқаришга пахта ғарам бузгич ёрдамида ғарамдан бузиб узатилмоқда ва қуритиш барабанига 70-90 0С ҳароратдаги қуритиш агентини берган ҳолда 2СБ-10 қуритиш барабанида қуритилиб, 1ХК ва УХК агрегатлари билан майда ва йирик ифлосликлардан тозаланмоқда. Тозаланган техник пахтани 5ДП-130 русумли жинларда тола чигитдан ажратиб олиниб, тола тозалагич ёрдамида ифлосликлардан тозаланмоқда ва пресслаш қурилмасига пневмотранспорт қурилмаси билан ташилиб, конденсор орқали прессга узатилиб, толани тойлаш ишлари олиб борилмоқда. Жинлардан ажралиб чиққан чигитлар 5ЛП ва МR-160 (Хитой) русумли линтерлар ёрдамида 3 босқичли линтерлаш жараёнидан (момиқ ажратиш) ўтиб, транспортёрлар орқали омборга тушмоқда. Ажратиб олинган момиқ пневмотранспорт ёрдамида момиқ конденсорлари орқали прессга тушиб тойланмоқда.

Пахтани дастлабки ишлаш технологик жараёни узлуксиз кечмоқда ва технологик ускуналар самарали ишламоқда, иш жараёнида аниқланаётган кичик камчиликлар бартараф этилмоқда.

Юқоридагилар билан бир қаторда корхонанинг энергетик ҳолати назорат қилинмоқда. Ҳамма ишга тушириш, тўхтатиш ва назорат қилиш қурилмалари соз ҳолатда ишлаб келмоқда. Энергетик қурилмаларнинг соз ва бенуқсон ишлаши ҳамда энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва уни камайтириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Маълумки, тайёрланган уруғлик пахталарни унинг хусусияти бўйича камида 60 кун ғарамида сақланишини ҳисобга олиб, уларни қайта ишлаш ишлари ноябрь охири декабрь ойларида пахта тозалаш корхонасида юмшоқ режимда амалга оширилади.

Уруғлик пахталарни қайта ишланиши натижасида ундан олинган уруғлик чигитларга уруғлик тайёрлаш цехида ишлов берилиб, кейинги йилда экиш учун дориланган уруғлик чигит тайёрланади.

Юқоридагиларни инобатга олиб, уруғлик чигит тайёрлаш цехининг мавсумга тайёргарлиги кўриб чиқилди. Уруғлик чигит тайёрлаш цехида асосан чигитларни пневматик ва механик тозалаш, туксизлантириш, механик саралаш, дорилаш, қоплаш ва қопларни тикиш ишлари олиб борилади. Тайёрланган дориланган уруғлик чигитлар қопларда омборларда сақланади.

Уруғлик чигит тайёрлаш цехининг тайёргарлигини кўриб чиқиш натижасида аниқланган камчиликлар бартараф этилди ва керакли кўрсатмалар берилди. Уруғлик чигит тайёрлаш цехи тайёр ҳолатга келтирилди.

 Ишчи гуруҳ аъзоси                                    Ш.Камалов

 

Publication author

offline 2 weeks

Abdullo

Comments: 0Publics: 178Registration: 25-08-2022