Пахтачили кенгаши аъзоларининг Шароф Рашидов туманидага фаолияти

0
55

“Пахтасаноат илмий маркази” АЖнинг бир гурух олимлари “Термошуп” прибори орқали Шароф Рашидов туманида уруғлик пахта етиштираётган “Тилоб бобо” фермер хўжалигидан Султон нави, “Ширин” фермер хўжалигидан Бешқахрамон ғўза навларининг муаллифларини жалб қилган ҳолда уруғлик пахта экилган далалардан 3 минг туп энг сара нав кўчатлари танланиб, уруғлари олинди.

Олинган уруғларнинг сифатини текшириш учун лабораторияга юборилди.

Туманда уруғлик пахта етиштираётган уруғлик фермер хўжаликлари далаларида терим жараёни ўрганиб чиқилиб, уруғлик пахталарни тераётган теримчиларга ҳар бир ғўза тупида учинчи ҳосил шохидан 7-8 ҳосил шохларигача пишиб тўлиқ очилган, касалликларга чалинмаган пахталардан териб олиш бўйича тавсиялар берилиб назоратга олинди.

Пахта тайёрлов масканида фермер хўжаликлар томонидан етиштирилган пахтани ўз вақтида қабул қилиш, стандарт талаблари асосида тўғри жамғариш ҳамда сақлаш ишлари олиб борилмоқда.

Уруғлик пахталарни сифати ўрганилмоқда

Машината терилган тайёр ғарамларни харорати ўлчанмоқда

Ғарамлаш жараёни

Хаво сўриш винтеляторлари ўрнатилмоқда

Publication author

offline 2 weeks

Abdullo

Comments: 0Publics: 178Registration: 25-08-2022