Шералиев Шерзоджон Эшмахмат ўғлининг фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

0
21

Шералиев Шерзоджон Эшмахмат ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Пахтани ифлосликлардан тозалаш оқими технологиясини такомиллаштириш ва параметрларини асослаш”, 05.06.02–Тўқимачиик материаллари технологияси ва хом ашёга дастлабки ишлов бериш (Техника фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Т1349.
Диссертация бажарилган муассаса номи: «Пахтасаноат илмий маркази» АЖ
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phd 03/30.12.2019.т.66.01 рақамли илмий кенгаш.
Илмий раҳбар: Кулиев Тохир Мамараджапович, техника фанлари доктори, катта илмий ходим.
Расмий оппонентлар: техника фанлари доктори, проффессор, Саримсақов Олимжон Шарипжанович (Наманган муҳандислик-технология институти); техника фанлари номзоди, доцент Исмаилов Алишер Абдулхаевич (Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти).
Етакчи ташкилот: Андижон машинасозлик институти.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади пахта хом ашёсини ифлос аралашмалардан самарали тозалашнинг такомиллаштирилган оқимли технологиясини ишлаб чиқиш, унинг тозалаш самарадорлигини ошириш учун пружинали пахта йўналтиргичи ва конусли колосникларни параметрларини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пахтани майда ва йирик ифлосликлардан тозалашнинг оқимли технологияси ишлаб чиқилган;
пахтани майда ифлосликлардан тозалашда уни титиш жараёнини амалга ошириш учун қўшимча қозиқли барабанли схемаси таклиф этилди ва пружинали пахта йўналтиргичи ишлаб чиқилган;
пахтани  йирик ва майда ифлосликлардан тозалаш машинасининг динамик моделларини тузиш усуллари ишлаб чиқилди ва уларнинг ечими асосида йўналтиргичнинг тебраниш ва пружинанинг диссипатив қонуниятлари олинган;
пахтани йирик ифлосликлардан тозалаш машинасининг аррачали барабанларига олти қиррали конусли колосниклар таклиф этилган ва уларни колосникли панжарада жойлаштириш схемаси ишлаб чиқилган;
пахта ва чиқинди бўлаклари конуссимон колосник сиртига урилиш бурчагини аниқлаш ифодаси олинган ва боғлиқлик графиклари қурилган, уларнинг таҳлили асосида мақбул қийматлари асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Диссертация тадқиқоти жараёнида олинган илмий натижалар қуйидаги йўналишларда амалиётга жорий қилинган:
такомиллаштириш бўйича олинган илмий ишлар натижалари асосида:
майда ва йирик ифлосликлардан тозаловчи машиналар учун ишлаб чиқарилган пружинали йўналтиргичи ва олти қиррали конуссимон колосникларга дастлабки талаблар тасдиқланган (“Ўзпахтасаноат” АЖнинг 2021 йил 10 июндаги № ФТ-18/1006 маьлумотномаси). Натижада пахта хомашёсини тозалаш самараси юқори навларда 6.8 % га паст навларда 8.0 % га яхшироқ тозалашга эришилган.
майда ва йирик ифлосликлардан тозаловчи машиналар учун ишлаб чиқарилган пружинали йўналтиргичи ва олти қиррали конуссимон колосниклар Сурхондарё вилоятининг “Хайробот пахта тозалаш” АЖ да ва Сирдарё вилоятидаги  “Boyovut techno сluster” MЧЖ қошидаги Боёвут пахта тозалаш корхонасининг тозалаш цехларига ишлаб чиқаришга жорий этилган (“Ўзпахтасаноат” АЖнинг 2021 йил 10 июндаги № ФТ-18/1006 маьлумотномаси).
майда ва йирик ифлосликлардан тозаловчи машинасини учун лойиҳа-конструкторлик хужжатлари (техник топшириқ) “РИМ устахонаси” МЧЖда лойиҳалаш жараёнига жорий этилган (“Ўзпахтасаноат” АЖнинг 2021 йил 10 июндаги № ФТ-18/1006 маьлумотномаси). Натижада пахта хомашёсини тозалаш самараси ошган, толани сифатини (навдан навга ўтиши 0,1-0,2%) яхшиланишига эришилган.
*********************************************************************

Шералиев Шерзоджон Эшмаҳмат ўғлининг 05.06.02 – «Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш» ихтисослиги бўйича “Пахтани ифлосликлардан тозалаш оқими технологиясини такомиллаштириш ва параметрларини асослаш” мавзусидаги техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши ҳимояси Наманган мухандислик технология институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчиPhD 03/30.12.2019.Т.66.01. рақамли Илмий кенгашнинг 2021 йил 11сентябр куни соат 0800 даги мажлисида бўлиб ўтади.

Манзил: 160115, Наманган ш., Косонсой-7.

Тел/факс: (+99869)228-76-68, 225-10-07, факс: (+99869) 228-76-75.

e-mail:niei_nfo@edi.uz

0

Publication author

offline 4 days

admin

0
Comments: 0Publics: 1096Registration: 14-08-2014