Янги фойдали моделга патент бериш бўйича қарор қабул қилинди

0
84

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги томонидан «Пахтасаноат илмий маркази» АЖ олимлари томонидан ишлаб чиқилган фойдали моделга патент бериш бўйича қарор қабул қилинди.

Фойдали модел номи: Пахта хом ашёси регенератори (Регенератор хлопка-сырца)

Патент рақами: FAP 01689

Муаллифлар: Кулиев  Тохир  Мамаражапович, Максудов Эркин Тухтаевич, Сулаймонов Рустам Шенникович, Бородин Павел Николаевич.

Фойдаланиш соҳаси: тўқимачилик саноатида, айнан эса тозалагичлардаги чиқиндилардан пахта хом ашёси тўзғоқларини регенерациялашда қўлланилади.

Вазифаси: ўққа оид ҳаво оқими қаршилигини, пахта хом ашёсининг шикастланишини камайтириш, тўзғоқларни чиқиндига чиқиши даражасини пасайтириш ва бунинг оқибатида регенераторнинг тозалаш самарасини ошириш.

Фойдали модель моҳияти: пахта хом ашёси регенератори таклиф қилинган бўлиб, у кириш ва чиқиш тешиклари бўлган, олдинги ва орқа деворларидан, ён томонларидан, новлари бўлган тоғорадан ва қопқоқдан иборат корпусни ичига олади, унда асосий ва регенерацияли ўраб олувчи цилиндрлар, колосникли панжаралар, олиб қўювчи барабан ва қисқа ён томони герметизацияланган конвейер жойлашган, корпуснинг юқори қисмида олиб қўювчи барабан устида йўналтирувчи барабан ўрнатилган. Йўналтирувчи барабан шнек кўринишидаги санчқилар кўринишида бажарилган бўлиб, санчқилар шнекнинг чеккаси бўйлаб маълум қадам билан ўрнатилган, бунда шнек паррагининг қадами ҳаракат давомида камаяди.

0

Publication author

offline 2 weeks

admin

0
Comments: 0Publics: 1106Registration: 14-08-2014