Ёшлар ижоди маҳсуллари амалиётга

0
1162

“Пахтасаноат илмий маркази” акциядорлик жамиятида фаолият юритаётган ҳамда Тошкент шаҳридаги техник олий ўқув юртларида таълим олиб, пахтачилик соҳасида ижод қилаётган ёш ижодкор олимларнинг инновацион ғоялар асосида олиб бораётган ишларининг шу йилнинг апрель ойида ўтказилган тақдимотида 14 илмий ғоялар танлаб олинган эди.

Ҳозирги кунда Илмий марказда шулардан 5 илмий ишланмалари амалиётга тадбиқ қилиш учун якуний синов босқичларидан ўтказилмоқда. Улар жумласида пахта ва пахта маҳсулотлари намлигини ва ифлослигини автоматик тарзда, инсон омилисиз аниқлайдиган АВХС ва ЛКМ-3 приборлари аҳамиятга моликдир.

Уларнинг саноат намуналари Тошкент шаҳридаги машинасозлик корхоналарида тайёрланмоқда. Ушбу намуналар Илмий марказнинг тажриба-экспериментал пахта тозалаш корхоналарида якуний синовдан самарали ва ижобий тарзда ўтгандан кейин ушбу илмий ишланмалар серияли тарзда ишлаб чиқаришга тадбиқ қилинади ҳамда улардан пахта тозалаш корхоналарида амалда фойдаланиш имконияти яратилади.

0

Publication author

offline 3 days

admin

0
Comments: 0Publics: 1099Registration: 14-08-2014