Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Пахтачилик кенгаши аъзоларининг Вобкент туманига ташрифи

0
50

Пахтачилик илмий кенгаши котиби, аъзолари ва “Пахтасаноат илмий маркази” АЖнинг бир гурух олимлари 2022 йил 22 сентябрь куни Бухоро вилоятининг Вобкент туманига ташриф буюриб, “Buxoro Agro Klaster” МЧЖ га қарашли пахта қабул қилиш масканида туман ишчи гуруҳ аъзолари, вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси ходимлари, кластер ва фермер хўжаликлари раҳбалари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда, туманда пахтачиликда аниқланган камчиликлар ва туманнинг тупроқ-иқлим шароитларига мос бўлган навлар билан алмаштириб экиш юзасидан таклифлар ва бошқа амалий ишлар, шунингдек, туманда пахта хом ашёсини қабул қилиш ва қайта ишлаш бўйича мавсумий тайёргарлик юзасидан ўрганишлар ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича муҳокама бўлиб ўтди.

Шунингдек, Пахтачилик кенгаши аъзолари Ғиждувон туманидаги “Ғиждувон пахта тозалаш” АЖга қарашли пахта тозалаш корхонас қошидаги пахта тайёрлов маскани фаолияти билан ҳам танишиб, ўз фикр ва мулоҳазаларини билдиришди.

Publication author

offline 2 weeks

Abdullo

Comments: 0Publics: 178Registration: 25-08-2022