“Ўзбекистон” пахта тозалаш корхонасида ярмарка

0
2263

2018 йилнинг 27 апрель куни “Ўзбекистон” пахта тозалаш корхонасида “Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамиятининг пахта тозалаш корхоналарида жорий ва капитал таъмирлаш учун ишлатиладиган эҳтиёт қисмлар, деталлар ва бутловчи ашёлари ярмаркаси бўлиб ўтди. Ярмаркада “Ўзпахтасаноат” АЖ, “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ, хамкор машинасозлик корхоналари раҳбарлари ва мутахассислари, “Ўзагросаноатхолдинг” АЖ, “Ўзавтосаноат” АЖ, “Ўзагротехмаш” АЖ вакиллари иштирок этдилар.
Йиғилишни “Ўзпахтасаноат” АЖ Бошқаруви раиси ўринбосари А.А.Султанов олиб борди. У ўз сўзида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 апрелдаги 11-сонли баённомасининг топшириғи бўйича “Ўзавтосаноат” АЖ ва унинг тасарруфидаги корхоналар иштирокида пахта тозалаш корхоналарида жорий ва капитал таъмирлаш учун ишлатиладиган эҳтиёт қисмлар, деталлар ва бутловчи ашёлари ярмаркаси ўтказиш ва унинг якуни бўйича “Ўзавтосаноат” АЖ билан келишган ҳолда саноаот кооперацияси асосида эҳтиёт қисмлар, деталлар ва бутловчи ашёларни локализация қилиш таклифларини Вазирлар Маҳкамасига киритиш вазифаси белгиланганлигини таъкидлаб ўтди.

“Ўзпахтасаноат” АЖ ишлаб чиқариш-техника бошқармасининг бошлиғи М.Рахматов “Пахта тозалаш корхоналарида жорий ва капитал таъмирлаш учун ишлатиладиган эҳтиёт қисмлар, деталлар ва бутловчи ашёлари ва уларни ишлаб чиқарувчи корхонларнинг фаолиятлари” мавзуида тақдимот ўтказди.

Кун тартибидаги масалаларнинг муҳокамаси билан ”Пахтасаноат илмий маркази” АЖ бош директори Т.М.Қулиев, “Олмоспахтамаш” МЧЖ корхонасининг раҳбари И.Убайдуллаев, “Ўзавтосаноат” АЖ вакили Д.Каримов, “Ўзагросаноатхолдинг” компанияси тизимидаги “Ўзагротехмаш” АЖ вакили Х.Умаров ва бошқалар сўзга чиқдилар.

0

Publication author

offline 4 days

admin

0
Comments: 0Publics: 1096Registration: 14-08-2014