“Ўзпахтасаноат” АЖ соҳавий илмий техник Кенгаши йиғилиши

0
1925

“Ўзпахтасаноат” АЖ соҳавий илмий техник Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишни “Ўзпахтасаноат” АЖ Бошқаруви раисининг ўринбосари А.А.Султанов олиб борди.

Йиғилишда  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 январдаги 53-сонли “Республика туманларида ташкил этиладиган пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариш корхоналари тўғрисида”ги Қарори ижросини ҳамда  узун толали пахта майдонларини кенгайтиришни таъминлаш бўйича бажариладиган вазифалар мухокама қилинди.

Шунингдек,  йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2018 йил 16-17 феврал кунлари Бухоро вилоятига ташрифи давомида берган топшириқлари ва Пешку туманида кенгайтирилган тарзда ўтказилган мажлис баёнида топширилган вазифалар ижросини таъминлаш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Кенгаш йиғилишида муҳокама қилинган масалалар бўйича тегишли таклифлар ва вазифалар белгиланди.

“Ўзпахтасаноат” АЖ соҳавий илмий техник Кенгаши “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ томонидан тузилган “Пахта тозалаш саноатидаги стандарт атама ва тушунчаларнинг ўзбекча-русча изоҳли луғати”ни кўриб чиқиб, маъқуллади ва уни тегишли тартибда соҳа ходимлари учун нашриётда чоп этишга тавсия берди.

0

Publication author

offline 3 days

admin

0
Comments: 0Publics: 1099Registration: 14-08-2014