Қурбанбаев Элёр Бахтияровичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

0
105

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисосликшифри: “Пахтани ҳаводан ажратиш-тозалаш ускунаси конструкциясини ишлаб чиқиш ва параметрларини асослаш”, 05.06.02 – «Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш»ихтисослиги (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:B2019.3.PhD/T1339.
Илмий раҳбар: Жуманиязов Қадам, техника фанлари доктори., профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: «Пахтасаноат илмий маркази» АЖ.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти, PhD.03/30.12.2019.T.66.01.
Расмий оппонентлар: Саримсақов Олимжон Шарифжанович, техника фанлари доктори., профессор.  Исмаилов Алишер Абдулхаевич, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: пахтани тозалаш сифатини яхшилашини ва майда ифлос аралашмалардан тозалаш самарадорлигини оширишни таъминловчи янги сепаратор-тозалагични конструкциясини ишлаб чиқиш ҳамда унинг параметрлари ва иш режимларини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пахтани ҳаводан ажратиш ва майда ифлосликлардан тозалашни таъмин-ловчи хаво ўтказувчан планкали 6 та барабанли сепаратор-тозалагичнинг конструкцияси ишлаб чиқилган;
сепаратор-тозалагичда тозаланаётган пахта хомашёсини барабанлар ва тўрли юза оралиғида харакатланишида аэродинамик қаршиликни камайтириш учун хаво ўтказувчан плпнкали барабаннинг конструкцияси ишлаб чиқилган;
сепаратор-тозалагичнинг хаво ўтказувчан планкали барабанлари билан тозаланиладиган пахта хомашёсининг ўзаро таъсирлашиш кучларининг назарий боғликлик тенгламалари келтириб чиқарилган;
назарий ва амалий илмий-тадқиқотлар натижасида ишлаб чиқилган сепаратор-тозалагичнинг асосий параметр кўрсаткичлари аниқланган ва илмий асосланган, техник ечимларнинг янгилиги Ўзбекистон Республикаси ителлектуал мулк агентлиги томонидан FAP 01576 сонли фойдали моделга патент олинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Пахтани ҳаводан ажратиш-тозалаш ускунаси конструкциясини ишлаб чиқиш ва параметрларини асослаш бўйича олинган натижалар асосида:
пахта хом-ашёси учун сепаратор-тозалагичга Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг фойдали моделга патенти олинган (№ FAP 01576-2020й.). Натижада бундай сепаратор-тозалагичларни қўлланилиши пахта хомашёсини майда ифлосликлардан тозалаш самарадорлигини, мавжуд сепараторга нисбатан, 20–30 % га  яхшилашга эришилган;
ишлаб чиқилган пахта хом-ашёси учун сепаратор-тозалагич “Қорақолпоқ пахтасаноат” АЖ нинг “Тўрткўл” пахта тозалаш корхонаси қуритиш тозалаш цехига  тадбиқ этилган (“Ўзпахтасаноат” АЖ нинг 2020 йил 27 октябрдаги №03-18/2547 сонли маълумотномаси). Натижада тозалаш агрегати УХК да аспирация учун сарфланадиган электроэнергия сарфини тежаб қолиш имконияти яратилган

0

Publication author

offline 2 weeks

admin

0
Comments: 0Publics: 1106Registration: 14-08-2014