Мардонов Шерзод Рустамовичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

0
39

 

Мардонов Шерзод Рустамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):  «Пахта тозалаш тармоғи корхоналарининг ривожланиши маркетинг стратегиясини амалга ошириш  механизмини такомиллаштириш», 08.00.11 – Маркетинг (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Iqt1123.
Илмий раҳбар: Кулиев Тохир Мамаражапович, техника фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Пахтасаноат илмий маркази” акциядорлик жамияти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03.10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Болтабоев Маҳмуджон Рустамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Акбаров Нодир Гафурович, иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори, PhD.
Етакчи ташкилот: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади пахта тозалаш тармоғи корхоналари ривожланиши бўйича маркетинг стратегиясини шакллантириш ва уни амалга ошириш механизмларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пахта тозалаш корхонасининг яқин келажакдаги стратегик вазифалари – маҳсулот сифатини, ишлаб чиқариш ва сотиш ҳажмини, рентабеллик ва корхона қийматининг ўсиш даражасини оширишдан келиб чиққан ҳолда пахта тозалаш корхонаси маркетинг стратегияси самарадорлигини беш босқичли балл тизими (0 – 0,30; 0,31- 50; 0,51 – 70; 0,71 – 0,85; 0,86 – 1) асосида баҳолаш таклиф этилган;
пахта тозалаш корхоналари ўсиш стратегиясини амалга ошириш самарадорлигини таъминлашда мақсадли дастурнинг энг мақбул вариантини баланслаштириш орқали корхона қийматини ошириш асосланган;
пахтачилик маҳсулотлари бозорининг муайян улушини таъминлаш учун зарур бўлган савдо ҳажмини ошириш стратегик мақсадига эришиш учун пахта тозалаш корхонаси учта соҳада фокуслаштирилган ўсиш маркетинг стратегиясини амалга ошириши лозимлиги исботланган;
пахта тозалаш корхонасининг замонавий ҳолати ва истиқбол моделидан келиб чиққан ҳолда маркетинг ва бошқарув стратегияси самарадорлигини баҳолашни “пахта тозалаш сишлаб чтқариш субъектининг мақсадли прогноз кўрсаткичларига эриши” ёндашуви асосида амалга оширишнинг мақсадга мувофиқлиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Пахта тозалаш тармоғи корхоналарининг ривожланиши бўйича маркетинг стратегиясини амалга ошириш  механизмини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
пахта тозалаш корхоналарида стратегия сифати, мақсадга эришиш даражасини баланслаштириш асосида маркетинг стратегияси самарадорли-гини баҳолаш шкаласи бўйича таклифи «Ўзпахтасаноат» АЖ корхоналари маркетинг бошқарув амалиётига жорий этилган («Ўзпахтасаноат» АЖнинг 2020 йил 26 ноябрдаги 03-08/2674-сон маълумотномаси). Натижада маркетинг стратегиясини самарали амалга оширишда  сотишдан олинган ялпи фойданинг таққослама нархлардаги  ўсиш суръати 2019 йилда 2018 йилга нисбатан 14,6 % ни ташкил этган;
пахта тозалаш корхоналари ўсиш стратегиясини амалга ошириш самарадорлигини таъминлашда мақсадли дастурнинг энг мақбул вариантини баланслаштириш орқали корхона қийматини ошириш бўйича таклифлар “Ўзпахтасаноат» АЖ корхоналари бошқарув фаолиятига жорий этилган. (“Ўзпахтасаноат» АЖнинг 2020 йил 26 ноябрдаги 03-08/2674-сон маълумотномаси). Пахта тозалаш корхоналарида муайян саноат хусусиятларини белгилайдиган жиҳатларини тизимли-интеграциялашган ёндашув ҳолда стратегияни амалга ошириш натижасида бошқарув харажатлари  12 % га камайган;
пахта тозалаш корхонаси учта соҳада фокуслаштирилган ўсиш маркетинг стратегиясини амалга ошириши лозимлиги ҳамда ўсиш маркетинг стратегия-ларини танлаш ва натижадорлигини баҳолаш ҳамда назорат қилиш усули маркетинг стратегиясини амалга ошириш дастури бўйича таклифлар «Ўзпахтасаноат» АЖ корхоналари маркетинг фаолиятини бошқариш амалиётига жорий этилган. («Ўзпахтасаноат» АЖнинг 2020 йил 26 ноябрдаги 03-08/2674-сонли маълумотномаси). Пахта тозалаш корхоналарида молиявий кўрсаткичлардан ташқари номолиявий кўрсаткичларни тизимлаштириш орқали асосланган таклифларни қўллашда маркетинг бошқаруви харажатлари 14 % га камайган;
пахта тозалаш корхонасининг замонавий ҳолати ва истиқбол моделидан келиб чиққан ҳолда маркетинг ва бошқарув стратегияси самарадорлигини баҳолашни “пахта тозалаш ишлаб чиқариш субъектининг мақсадли прогноз кўрсаткичларига эриши” ёндашуви асосида амалга оширишнинг мақсадга мувофиқлиги бўйича таклифи «Ўзпахтасаноат» АЖ корхоналари маркетинг фаолиятини бошқариш амалиётига жорий этилган («Ўзпахтасаноат» АЖнинг 2020 йил 26 ноябрдаги 03-08/2674-сон маълумотномаси). Натижада сотишдан тушган ялпи даромаднинг таққослама нархлардаги ўсиш суръати 2019 йилда 2018 йилга нисбатан 12,35 % ни ташкил этган.

**********************************************************************

“Пахтасаноат илмий маркази” АЖ мустақил изланувчиси Мардонов Шерзод Рустамовичнинг 08.00.11 – “Маркетинг” ихтисослиги бўйича Пахта тозалаш тармоғи корхоналарининг ривожланиши маркетинг стратегиясини амалга ошириш механизмини такомиллаштириш мавзусидаги иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертацияси ҳимояси 2021 йил «10» сентябрь санаси, соат 14:00 да Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги илмий даражаларни берувчи DSc.03/30.12.2020.I.16.02 рақамли Илмий кенгашида бўлиб ўтади.

Манзил: 100066, Тошкент шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, 49-уй.

Тел.: (99871) 239-01-49,

факс: (99871) 239-41-23;

e-mail: tdiu@tsue.uz.

0

Publication author

offline 4 days

admin

0
Comments: 0Publics: 1096Registration: 14-08-2014