4 феврал куни бўлиб ўтган йиғилиш туғрисида

0
2059

2016 йилнинг 4 февралида “Пахтасаноат илмий маркази” АЖда “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компаниясида шу йилнинг 30 январида ўтказилган коллегия йиғилиши қарорларидан келиб чиқадиган вазифалар ва 2015 йил якунларини мухокамасига бағишланган ходимларнинг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишни илмий марказ Бош директори Қ.Жуманиязов олиб борди.
У ўз сўзида “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси рахбарияти томонидан илмий марказ жамоаси олдига қўйган вазифаларни гапириб ўтди.
Улардан муҳимларидан бири бўлиб илмий марказнинг веб-сайтини олиб бориш ва қувватлаш, “электрон хужжат айланмаси”ни юргизиш ва “Е-хат” корпоратив почта хизматини йўлга қўйиш эканлигини таъкидлади.
Шу билан бир қаторда ўқув марказида кадрларни қайта тайёрлаш, корхоналарда хато ва камчиликларни олдини олиш бўйича янги методик дастурларни тайёрлаш масалаларига ҳам тўхталиб ўтди.
Сўзга чиққан Н.Саидазимов, А.Жуматов, В.Ракиповлар ўз сўзларида “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси коллегиясида қўйилган вазифаларни бажаришнинг асосий йўналишлари тўғрисида гапирдилар.

0

Publication author

offline 3 days

admin

0
Comments: 0Publics: 1099Registration: 14-08-2014