9-май “Хотира ва қадрлаш куни”: Чингиз Залялитдинов хонадонига ташриф

0
104

“Пахтасаноат илмий маркази” АЖ бир гурух ходимлари 9-май “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан 2-жахон уруши қатнашчиси Чингиз Кабировича Залялитдиновни табриклаш мақсадида унинг хонадонига ташриф буюрдилар.

Чингиз ака 2-жаҳон урушида жангу-жадалларда қахрамонлик кўрсатиб, эсон-омон она юртга қайтиб келганлар ва узоқ йиллар давомида Илмий марказда фаолият юритганлар. Ҳозирда 94 ёшни қаршилаган Чингиз ака фарзандлари даврасида фаровон умр-гузаронлик қилиб келмоқдалар.

Чингиз акага “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ Бош директори Т.Қулиев номидан совға, пул мукофоти ва гуллар тақдим қилинди. Чингиз ака билан суҳбат давомида Илмий марказ жамоаси номидан у кишига узоқ умр, сихат-саломатлик, хонадонларига бахту-саодат тилаклари етказилди.

 

0

Publication author

offline 3 days

admin

0
Comments: 0Publics: 1099Registration: 14-08-2014