Давлат хизматлари рўйхати

 «Пахтасаноат илмий маркази» АЖ томонидан амалга ошириладиган давлат хизматлари

РЎЙХАТИ

Шанба ва якшанбадан ташқари иш  кунлари 9-00 дан 18-00 гача

(тушлик 13-00 дан 14-00 гача) хизматлар амалга оширилади

Фуқаролар мурожаатлари

— электрон почта орқали (хар куни 24 соат якшанбадан ташқари)

— алоқа бўлими (иш кунлари 9-00 дан 18-00 гача якшанбадан ташқари)

— факс (иш кунлари 9-00 дан 18-00 гача якшанбадан ташқари)

— шахсан (иш кунлари 9-00 дан 18-00 гача якшанбадаан ташқари) девонхонага топширилади.

— расмий веб-сайт paxtasanoatilm.uz орқали қизиқтирган саволлар ва Жамият фаолияти тўғрисида маълумотлар олиш мумкин

Ишонч телефонлари

Ишонч телефонлари жамиятда хар куни 9-00 дан 18-00 гача амалга оширилади

Архив маълумотларини олиш

Иш кунлари 9-00 дан 18-00 гача маъсул шахслар томонидан оширилади

 

Давлат хизматлар рўйхати, тассаруфдаги ташкилотлар

томонидан кўрсатилаётган хизматлари

Жизмоний шахсларга кўрсатилаётган давлат хизматлари рўйхати:

1. Фуқароларнинг мурожатларини кўриб чиқиш (маълумот)

2. Онлайн қабулхона (қабулга ёзилиш)

3.Онлайн савол ва таклифлар бериш

 

“ПАХТАСАНОАТ ИЛМИЙ МАРКАЗИ” АЖда  ЖИСМОНИЙ ВА ЮРИДИК ШАХСЛАРНИНГ МУРОЖААТЛАРИНИ ИШОНЧ ТЕЛЕФОНЛАР ОРҚАЛИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ

“Пахтасаноат илмий маркази” АЖнинг  “ишонч телефони”га келиб тушган мурожаатларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги

Н И З О М

1. Мазкур Низом “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 31 мартдаги 73-сон “Давлат органлари ва давлат муассасаларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги Намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига мувофиқ илмий Марказ “ишонч телефони”га келиб тушган мурожаатларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш тартибини белгилайди.

2. Қуйидагилар:

жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини тиклаш юзасидан; жисмоний ва юридик шахсларнинг илмий Марказ мансабдор шахсларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан; жисмоний ва юридик шахсларнинг бошқа масалалар буйича мурожаатларини олиш, умумлаштириш ва белгиланган тартибда кўриб чиқиш “ишонч телефони”ни ташкил этишнинг асосий мақсадлари ҳисобланади.

3. “Ишонч телефони” орқали: ариза − ҳуқуқларни, эркинликларни ва қонуний манфаатларни амалга оширишда ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги илтимос баён этилган мурожаат; таклиф − давлат ва жамият фаолиятини такомиллаштиришга доир тавсияларни ўз ичига олган мурожаат; шикоят − бузилган ҳуқуқларни, эркинликларни тиклаш ва қонуний манфаатларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги талаб баён этилган мурожаатлар қабул қилинади.

4. «Ишонч телефонии» илмий Марказ  қабулхонасида ўрнатилади. “Ишонч телефони” орқали келиб тушган мурожаатларни қабул қилиш ва уларни белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиш ҳамда ижрочисига етказиш қабулхонадаги масъул ходим томонидан амалга оширилади.

5. “Ишонч телефони” орқали тушаётган мурожаатлар душанба кунидан шанба кунигача (байрам кунларидан ташқари) соат 09.00 дан 13.00 гача ва 14.00 дан 18.00 гача илмий Марказнинг   масъул ходимлари томонидан қабул қилинади.

6. Мурожаатларни кўриб чиқишда, илмий Марказнинг масъул ходимлари томонидан жисмоний ва юридик шахслардан олинган маълумотлар жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини камситишга олиб келса, унинг тегишли розилигисиз ошкор этилишига йўл қўйилмайди.

7. Таклиф илмий Марказга келиб тушган кундан эътиборан бир ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилади, қўшимча ўрганишни талаб этадиган таклифлар бундан мустасно, бу ҳақда таклифни киритган жисмоний ёки юридик шахсга ўн беш кун муддатда ёзма шаклда хабар қилинади.

8. Ариза ва шикоят илмий Марказнинг “ишонч телефони”га келиб тушган кундан эътиборан ўн беш кун мобайнида, қўшимча ўрганиш ва (ёки) текшириш, қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш талаб этилганда эса бир ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилади. Ариза ва шикоятларни кўриб чиқиш учун текшириш ўтказиш, қўшимча материалларни сўраб олиш ёхуд бошқа чора-тадбирлар кўриш зарур бўлган ҳолларда, уларни кўриб чиқиш муддатлари илмий Марказнинг Бош директории ёки унинг ўринбосарлари томонидан, истисно тариқасида, кўпи билан бир ойга узайтирилиши мумкин. Бундай ҳолатларда  бу ҳақда мурожаат этувчига алоҳида хабар қилинади.

9. «Ишонч телефони» орқали киритилган таклифларнинг ҳамда ариза ва шикоятларнинг кўриб чиқилиши илмий Марказнинг ижро назорати бош инспектори томонидан назорат қилинади.