Илмий Марказда ахборот-коммуникациялар технологиялари мавзусида ўқув семинар

0
1915

2018 йилнинг 13 апрел куни «Пахтасаноат илмий маркази» АЖ да ахборот-коммуникациялари технологиялари бўйича ўқув семинари ўтказилди. Унда акциядорлик жамиятида фаолият олиб бораётган ходимлар иштирок этишди.

“UNICON” фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази мутахассиси Х.Т. Назиров йиғилганларга «Пахтасаноат илмий маркази» АЖда “E-kalit” назорат тизимини жорий этиш масалалари ва ундан фойдаланиш тартиб қоидалари билан таништирди. 2018 йилнинг 1 январидан республика бўйича жорий этилган мазкур тизим юқори давлат идораларининг қарор ва топшириқларини бажарилишида электрон тарзда охирги ижрочи харакатларини назорат қилиши билан ижро назоратининг тезкорлигини таъминланишини ва ушбу тизимни жорий этишда “Е-калит” маъсулларининг вазифаларини батафсил тушунтириб берди. Мавзуга доир билим-кўникмаларни янада ошириш бўйича саволларга жавоблар берилди.

Шундан сўнг Илмий Марказ Ахборот ресурс марказининг АКТ гуруҳи етакчи мутахассиси Б.Раупов “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ веб-сайти фаолиятини юритиш, модернизация қилинган саҳифалардан фойдаланиш тартиблари қоидаларини тушунтириб берди. Илмий Марказнинг веб-сайтидага ўз саҳифаларини юритиш бўйича тегишли бўлим, лаборатория ва хизматларнинг вазифалари ва маъсулиятларини кўрсатиб берди.
Тадбир давомида шунингдек Ахборот ресурс маркази бош мутахассиси С.Усманов “Илмий марказда ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари” мавзуида маъруза қилди. У ўз маърузасида илмий марказда ахборот хавфсизлигини таъминлаш, мавжуд қоидаларнинг мазмун-моҳияти, ходимларнинг вазифа ва мажбуриятлари ҳақида маълумотлар берди.

Ўқув-семинар якунида қатнашчилар мавзу доирасида ўзларини қизиқтирган саволларга тегишли жавоблар олишди.

0

Publication author

offline 4 days

admin

0
Comments: 0Publics: 1096Registration: 14-08-2014