Малака ошириш марказида навбатдаги ўқув курслари

0
1817

“Пахтасаноат илмий маркази” АЖнинг малака ошириш марказида 2018 йилнинг апрель ойида навбатдаги ўқув курсларида машғулотлар ўтказилди.
Бу курсларда “Ўзпахтасаноат” АЖ тизимидаги Андижон, Наманган, Фарғона, Сирдарё, Жиззах, Навоий ва Хоразм вилоятларидаги “Минтақавий пахта терминаллар” МЧЖ ва пахта тозалаш корхоналари меҳнат мухофазаси ва хавфсизлик техникаси бўйича мухандислари ўз малакаларини оширдилар.

25 апрель куни тингловчилар билан “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ Бош директори, иқтисод фанлари номзоди Т.М.Қулиев учрашув ўтказди.
Шунингдек, у ўз сўзида бугунги кунда пахта тозалаш корхоналари олдидаги муаммолар ва уларнинг илмий ечинмалари бўйича мавжуд масалалар юзасида батафсил тўхталиб ўтди.

0

Publication author

offline 4 days

admin

0
Comments: 0Publics: 1096Registration: 14-08-2014