РЕСПУБЛИКА ПАХТА-ТЎҚИМАЧИЛИК КЛАСТЕРЛАР ТИЗИМИДАГИ ПАХТА ТОЗАЛАШ КОРХОНАЛАРНИНГ РАҲБАР ВА МУТАХАССИСЛАРИНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ҲАМДА МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Пахтасаноат илмий маркази” акциядорлик жамиятининг фаолиятини тубдан такомиллаштириш тўғрисида” 2018 йил 23 февралдаги
ПҚ - 3559 - сонли қарорига асосан тегишли ўкув курслари ва семинарлар ўтказиш оркали пахта тозалаш ва турдош корхоналар мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш “Пахтасаноат илмий маркази” акциядорлик жамияти фаолиятининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланиб, бу масалани ташкил этиш Малака ошириш марказида амалга оширилмоқда.

Малака ошириш марказида 20 та мутахассислик бўйича ҳамда “Пахта толаси сифатини классификациялаш, сертификатлаш ва маркетинг” йўналиши бўйича классёр кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилган.

Пахта тозалаш корхоналари раҳбар ва мутахасис ходимларини малакасини доимий равишда ошириб бориш орқали Пахта тозалаш корхоналари олдига қўйилган вазифаларнинг сифатли ва самарали бажарилишини таъминлаш максадида Малака ошириш марказида ўқув курслари ташкил этилади.

Пахта тозалаш корхоналарида хизмат қилаётган барча раҳбар ва мутахасис ходимларни корхонада амалга оширилаётган ишлар, янгиликлар, пахта хом ашёсини қайта ишлашда қатнашаётган технологияларни такомиллаштирилиши натижасида пахтадан кўп миқдорда ва юкори сифатли махсулотлар ишлаб чикариш, хом ашё ресурсларидан унумли фойдаланиш билан юқори меҳнат ва техника унумдорлигига эришиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва эришилаётган ютуқлар билан таништириб борилади.
Малака ошириш марказида пахта тозалаш корхонаси мутахассислари учун малака ошириш курслари доимий йўлга қўйилган бўлиб, ўкувчилар учун уч махал овқатланиш ва барча шароитларга эга бўлган ётоқхона билан таъминланади.

Малака ошириш марказида хар кайси мутахассисликлар бўйича алоҳида дастурлар асосида малака ошириш курслари ташкил этилади ва Илмий марказ лаборатория мудирлари, кўп йиллик меҳнат тажрибасига ва илмий салохиятга эга бўлган юкори малакали мутахасислар, Тошкент тўкимачилик ва енгил саноат институти, Тошкент давлат иктисодиёт университети, Тошкент давлат аграр университети ва бошка таълим муассасалари профессор-ўкитувчилари, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва Мехнат мунособатлари вазирлиги мутахассислари томонидан амалий ва назарий машғулотлар олиб борилади.
Дарс жараёни якунида яхши натижаларга эришган пахта тозалаш корхоналарининг тажрибали мутахассис-лари ютуклари тўғрисида ўз тажрибалари билан ўртоқлашиш ҳам йўлга қўйилган.

Пахта тозалаш корхоналаридан катнашган тингловчиларни, ўкув курси якуни билан комиссия томонидан билимлари синаб бахоланиб ва натижаси бўйича сертификатлар топширилади.

Республикадаги ўхшаш ўқув ташкилотлар иш тажрибасининг тахлили асосида, халкаро тажрибаларни кўллаган ҳолда ўкув жараёнини бошқариш тизими муттасил такомиллаштирилиб борилади.

Малака ошириш марказида “Пахта толаси сифатини классификациялаш, сертификатлаш ва маркетинг” йўналиши бўйича кадр тайёрлаш ҳамда малакасини ошириш дастури асосида пахта толаси классёри мутахасисларини тайёрлаш ҳам йўлга қўйилган.
Ўшбу классёрлик йўналиши бўйича Ўзбекистон Республикасига кўшни бўлган Қозоғистон, Туркманистон, Қирғизистон давлатлари ва Россия Федерациясидан мутахассислар келиб ўз малакаларини ошириб кетган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Пахтачилик соҳасида бозор тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил
6 мартдаги ПҚ - 4633 - сон карорига мувофик фермер хўжаликларининг ихтиёрий бирлашиши асосида пахта хом ашёсини етиштириш ва кайта ишлаш кооперациялари ташкил этилган.

Юқорида курсатиб ўтилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори изросини ўз вактида бажарилишини таъминлаш шу билан бирга фермер хўжаликлари далаларида етиштирилган пахта хом ашёсини пахта-тўқимачилик кластерлари ва кооперация таркибидаги пахта тозалаш корхоналари ва пахта тайёрлов масканларида сифатли қабул килиб олиш, саклаш ва қайта ишлаш натижасида сифатли тайёр махсулот олинишини таъминлаш, юкори иктисодий самародорликка эришиш учун Малака ошириш марказида малакаси оширилган юқори малакали мутахассислар тайёрланиб келинмоқда.

ПАХТАСАНОАТ ИЛМИЙ МАРКАЗИ 95 ЙИЛ журналидан

Designed with Mobirise - See here