«Пахтасаноат илмий маркази» AЖ акциядорларининг умумий йиғилиши

0
1927

«Пахтасаноат илмий маркази» AЖ акциядорларининг умумий йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўрилди. Акциядорлик жамияти ижроия органининг раҳбари-Бош директори этиб Қулиев Тохир Мамаражапович сайланди.

Қулиев Тохир Мамаражапович 1960 йил 7 мартда Сурхондарё вилоятида туғилган. Иқтисод фанлари номзоди, Тошкент политехника институтини “мухандис-механик” мутахассислиги бўйича, Тошкент давлат иқтисодиёт университетини  “молия ва кредит” мутахассислиги бўйича ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини “Давлатлараро муносабатлар ва ташқи иқтисодий алоқалар” мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Қулиев Тохир Мамаражапович 1983-1998 йилларда Сурхондарё вилояти Қишлоқ хўжалик бошқармасида мутахассис, бўлим бошлиғи, бошқарма бошлиғи, Сурхондарё “Агрохизмат” раиси, Сурхондарё вилояти ҳокими ўринбосари лавозимларида ишлаган.

1998-2016 йилларда Ташқи Иқтисодий Алоқалар Инвестициялар ва Савдо Вазирлиги тизимидаги Ташқи савдо компанияларида фаолият олиб борган.

2016 йилдан “Ўзпахтасаноат” АЖ тизимидаги “Моддий-техника таъминоати базаси” МЧЖ директори лавозимида ишлаган.

0

Publication author

offline 3 days

admin

0
Comments: 0Publics: 1099Registration: 14-08-2014