“Пахтасаноат илмий маркази” АЖнинг Илмий кенгаш йиғилиши тўғрисида

0
2138

2016 йил 18 февраль куни «Paxtasanoat ilmiy markazi» акциядорлик жамияти Илмий кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда қуйидаги масалалар кўриб чиқилди.
1. «Paxtasanoat ilmiy markazi» акциядорлик жамиятининг 2016 йилда бажариладиган илмий-тадқиқот ишлари режаси муҳокамаси.
2. «Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамияти томонидан Хитой Халқ Республикасидан сотиб олиниши мўлжалланаётган линтерларнинг техник кўрсаткичлари муҳокамаси.
3. Тошкент тўқимачилик ва енгил саноати институтидан тушган пахта тозалаш саноатида тадқиқ этишга тавсия этилаётган таклифлар муҳокамаси.
4. Андижон машинасозлик институтидан тушган пахта тозалаш агрегатининг самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар муҳокамаси.

Йиғилишда «Paxtasanoat ilmiy markazi» акциядорлик жамиятининг олимлари ва илмий ходимлари, «Ўзпахтасаноатэкспорт» холдинг компанияси, «Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамияти ва «Ўзпахтаэкспорт» акциядорлик жамияти олимлари ва мутахассислари, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноати институти ҳамда Анижон машинасозлик институтининг бир гуруҳ профессор-ўқитувчилари ва олимлари иштирок этди ва кун тартибидаги масалалар муҳокама қилинди.

0

Publication author

offline 3 days

admin

0
Comments: 0Publics: 1099Registration: 14-08-2014