САМАРАЛИ МОМИҚ ТОЗАЛАШ ТЕХНОЛОГИЯСИНИ ЯНГИ КОНСТРУКЦИЯЛИ МОМИҚ ТОЗАЛАГИЧ БИЛАН ИШЛАБ ЧИҚИШ

0
2117

“Пахтасаноат илмий маркази” АЖ нинг жинлаш, линтерлаш, тола ва момиқни тозалаш лабораторияси мудири т.ф.н. Р.Ш. Сулаймонов томонидан янги конструкцияга эга бўлган МТ-02 русумли момиқ тозалаш ускунаси ишлаб чиқилди.

МТ-02 русумли момиқ тозалагич  сериядаги ОВМ-А-1 русумли момиқ тозалагичга қараганда  15-20 % га тозалаш самарадорлиги юқори бўлиб,  юқори навли момиқни тозалашда  30-40 % ни, паст навли момиқни  тозалашда 40-50 % ни , чигит аралашган момиқни тозалашда  60-80 % ни ташкил этади.

Қўл ва машина ёрдамида терилган юқори ва паст навли пахталарни дастлабки ишлашдан ишлаб чиқарилган момиқ таркибидан  майда ва йирик ифлосликлар (бутун ва синган чигит, чигит қобиғи ва ҳ.к.) ни самарали ажратади.

Бошланғич момиқнинг штапель узунлигини инобатга олган ҳолда I навли момиқни тозалашда O’zDst 645-2010 “Пахта момиғи” давлат стандарти  бўйича 7/8 мм ва ундан юқори штапель узунлигига эга бўлган А типли “Олий” синфга мансуб,  II навли момиқни тозалашда 6/7 мм ва ундан юқори штапель узунлигига эга бўлган А ва Б типли “Олий” синфга мансуб момиқни ишлаб чиқариш имконини беради.

Мазкур момиқ тозалагич  “Пахтасаноат илмий маркази” АЖнинг “Рим устахонаси”да тайёрланиб, ҳозирда Қорақалпоғистон Республикасидаги Элликқала пахта тозалаш корхонасида ишлаб чиқариш шароитларида синовдан ўтказилмоқда.

0

Publication author

offline 3 days

admin

0
Comments: 0Publics: 1099Registration: 14-08-2014