Асосий хужжатлар


ПАХТАСАНОАТ ИЛМИЙ МАРКАЗИ ИЛМ-ФАН ВА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ИНТЕГРАЦИЯСИ ЙЎЛИДА

Пахтанинг янги селекцион навларнини яратиш синаш ишларини амалга ошириш учун 1900 йили Мирзачўлда "Мирзачўл тажриба станцияси” ташкил этилиб унга етук мутахассис М.М.Бушев раҳбарлик қилди. Ушбу тажриба станциясидан кейинчалик йирик олим Р С.Зайцев ва Б.В.Рогальскийлар етишиб чиқишди.
Республикадаги айрим вилоятлар хўжаликларида селекционер Р С.Зайцев томонидан яратилган ғўзанинг "169", "182", "508", "1306” каби ўрта толали навлари 1930-йилларда кенг майдонларга экилиб яхши ҳосил олинган.
Даврлар ўтиши билан пахта майдонларига экилиб келинган пахта навлари ўз ўрнини доимо янгиси ва яхшисига бўшатиб берган. Бундай навлар алмашиниши собиқ иттифоқнинг ўзида беш босқични босиб ўтди.
Ўзбекистон пахтачилик тарихида 1945-1954 йиллар ичида пахтачилик сохасига аълохида эътибор қаратила бошланди. Натижада пахта хом ашёсини қабул қилиш ва унинг сифат кўрсаткичларини аниқлаш бирмунча замонавийлаштирилиб, автомабил тарози ва пахтани сифатини аниқловчи лаборатория асбоблари жорий қилина бошланди.
Қабул қилинган пахталарни ғарамларга жойлаш ишлари асосан қўл мехнати билан яъни пахтани ғарамларга қанор қопларга жойланиб тахланган холда сақланган бўлса, пахта хом ашёси кўпайиши натижасида уни қанор қопларда сақлаш имконияти йўқлиги, қанор қопларнинг етишмаслиги сабабли пахтани қанор қопларда нарвон орқали ғарамларга кўтариб чиқилиб, қоплардан бир жойга тўкилиб ғарамлаш ишлари олиб борилган.
1967 йилларгача пахтани қабул қилиш ускуналари бўлмаганли учун пахтани қабул қилишда қўл мехнати кўп талаб қилинган. Кейинчалик пахталарни қабул қилишда марказлашан қабул қилиш тизими синовдан ўтказилган. Бунда корхонага келтирилган пахта хом ашёлари марказлашган қабул қилиш майдонига тўқилган кейин эса пахтани лентали конвейерлар ёрдамида ғарамларга жойланган.
1967 йиллардан бошлаб илмий марказ олимлари Иванов Е.И, Мусаев Н.М, Азизходжаев У, ва Тихомиров Г.Алар томонидан пахтани қабул қилиш ускуналари яратилган. Шу кунгача илмий марказнинг бир қанча олимлари томонидан такомиллаштирилиб келинган.
Ўзбекистон пахта саноати Рассия мустамлакаси даврида бир қанча этаплардан ўтиб яъни пахтани пахта етиштирувчи якка хўжаликлардан шайинлик қўл тарозисида қабул қилишдан бошлаб, кейинчалик автомобил тарозиларида хозирда “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ олимлари томонидан тадбиқ этилган электрон тарозиларда қабул қилиниши йўлга қўйилди.
Пахта хомашёсини тайёрлаш ва янги навлар апробацияси лабораториясида пахта тўқимачилик кластерлари таркибидаги пахта тозалаш корхоналари учун илмий асосланган пахтани қабул қилиш, сақлаш, пахта хом ашёсини қайта ишлашдан олинадиган маҳсулотлар меъёрларини, ҳамда ишлаб чиқариш жараёнидаги куйиндилар ва қуритиш тозалаш натижасидаги йўқотишлар меъёрлари, йўриқнома, услубият, меъёрий ҳужжатлар ва сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун тавсиялар тайёрланиб келинмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 февралдаги “Пахтасаноат илмий маркази”АЖнинг тубдан такомиллаштириш тўғрисидаги 3559-қарорининг 3-иловаси 19 бандида кўрсатилган “Пахта терминалларида тола тойларининг узоқ муддатли сақланишида той массасининг ўзгаришини ўрганиш” бўйича илмий тадқиқот ишларини ўтказиш учун Хоразм, Сирдарё ва Наманган вилоятларидаги пахта тозалаш корхоналарида ишлаб чиқарилган тола тойлари “Минтақавий пахта терминали” МЧЖларида усти очиқ майдонларда ва ёпиқ омборларга жойлаштирилиб хавонинг харорати ва нисбий намлигининг ўзгариши тола тойларининг массасига таъсири ўрганилди.
Лаборатория ходимлари томонидан “Юқори намликдаги пахталарни дастлабки қуритиш билан қабул қилиш тизими” ишлаб чиқиб ушбу тажрибалар “Олимкент пахта тозалаш” АЖда намлиги юқори бўлган III ва V саноат навли пахталарни дастлабки қуритиш билан қабул қилиш, қабул қилинган пахталарни сақлаш, юқори навли маҳсулот ишлаб чиқилишига таъсири ўрганилди.
4-саноат навли пахтани дастлабки қуритиш билан қабул қилиш тизимидан ўтказилган пахта хомашёларида дастлабки намликка нисбатан намлик даражаси 0,4% дан 2,2% гача ифлослик даражаси 1,3% дан 2,0% гача камайгани кузатилди.
5-саноат навли пахта хомашёларида эса бу кўрсаткич намлик даражаси 1,2% дан 4,6% гача ифлослик даражаси 1,1% дан 3,3% гача камайгани кузатилди.
Бу эса ўз навбатида пахтани дастлабки қуритиш билан қабул қилиш тизимидан ўтказилган пахта хомашёларини ғарамларга жойлаб сифатли сақлаш ва ундан юқори навли маҳсулот олиш имконини беради.
Тайёрлов масканларига транспорт воситаларида келтирилган пахта хом ашёсидан намуна олиш мосламаси ишлаб чиқилди. Тайёрланган намуна олиш мосламасини “Пскент пахта тозалаш” АЖ ва “Ўзбекистон пахта тозалаш” АЖ пахта тайёрлов масканида синовдан ўтказилди ва кенг миқёсда барча тайёрлов масканларига жорий этиш тавсия қилинди.

ПАХТАСАНОАТ ИЛМИЙ МАРКАЗИ 95 ЙИЛ журналидан

Манзил:

Тошкент ш. Яккасарой тумани, Ш.Руставели 8

Телефон ва e-mail:

+ 998 71 207-04-03 (100)
info@paxtasanoatilm.uz

Схема проезда:

Designed with Mobirise maker