Янги намлагич ишлаб чиқаришга татбиқ қилинмоқда

0
1880

    Пахтасаноат илмий маркази» АЖнинг олимлари томонидан яратилган қуритилган ва тозаланган пахта хом ашёсини жинлаш жараёнидан аввал намлашни амалга оширадиган УХС русумли намлагич ишлаб чиқаришга жорий қилинмоқда. Жумладан, пахта тозалаш корхоналарини 2017 йил ҳосилига капитал таъмирлаш даврида пахтани жинлаш жараёнидан аввал УХС намлаш ускунаси Сирдарё вилоятидаги “Боёвут” пахта тозалаш корхонасининг пахтани тозалаш тизимига монтаж қилиниб, ишлаб чиқаришга жорий қилинди.

 УХС ускунасини “Боёвут” пахта тозалаш корхонасининг пахтани тозалаш тизимига монтаж қилиш натижаси бўйича тасвир

uxs

 

      Ускунанинг “РИМ Устахонаси” шўьба корхонасида тайёрланиш нархи 11,0 млн. сўм атрофида. Унинг таркибига буғ тайёрлаб бериш ускунаси ЭБГ хам киради.

    Пахтани жинлаш жараёнидан аввал намлаш ускунаси УХС пахта тозалаш корхоналарида пахтани технологик регламентда белгиланган меъёрларда намлашни таъминлайди,жинлаш жараёнига ижобий таъсир этади, олинадиган толани табиий хусусиятларини сақлаб қолишни таъминлайди.  

0

Publication author

offline 3 days

admin

0
Comments: 0Publics: 1099Registration: 14-08-2014