Янги олинган патентлар ҳақидида маълумотлар

0
1818

“Пахтасаноат илмий маркази”  АЖ олимлари томонидан яратилган “Дискли арра тишларини ротацион қирқиш учун дастгоҳ” номли фойдали моделига Ўзбекистон Республикаси интеллектуал мулк агентлиги томонидан патент берилди. Бу патент машинасозлик соҳасида, дискли арраларни тайёрлашда қўлланилади. Фойдали моделнинг вазифаси арра тишларини қирқишда бўлиш аниқлигини таъминлашдир.

Наманган вилоят худудий инновация фаолияти ва технологиялар трансфери маркази томонидан яратилган “Тебранма-пахта тозалагич” номли ихтирога Ўзбекистон Республикаси интеллектуал мулк агентлиги томонидан патент берилди. Патент  пахтани дастлабки ишлаш саноати соҳасида қўлланилади. Ихтиронинг вазифаси пахта хом ашёси таркибидаги майда ифлосликларни тозалаш учун тебранма ҳаракатланиб турувчи қия тўрли юзага эга, хом ашёни ағдаришга хизмат қилувчи махсус планкалар ўрнатилган ва механик таъсир кўрсатмасдан тозалаб олувчи тебранма- пахта тозалагич қурилмасини яратишдир.

0

Publication author

offline 2 weeks

admin

0
Comments: 0Publics: 1106Registration: 14-08-2014