8- Осиё пахтачилик тадқиқот ва тараққиёт тармоғи йиғилиши иш бошлади

0
2449

2019 йил 9 сентябр куни пойтахтимизда Тошкент Халқаро тўқимачилик кунлари доирасида “8- Осиё пахтачилик тадқиқот ва тараққиёт тармоғи йиғилиши” (8th-Asian Cotton Research and Development Network meeting) ўз ишини бошлади.

“8- Осиё пахтачилик тадқиқот ва тараққиёт тармоғи йиғилиши” Пахта бўйича халқаро маслаҳат қўмитаси (ICAC) етакчилигида, шунингдек, Iteca Exhibitions” халқаро кўргазмалар компанияси ва  “Ўзтқимачиликсаноат“ уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги кўмагида ташкил этилди.

Тадбирда Т.Қулиев бошчилигида “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ мутахассис ходимлари ҳам иштирок этишди.

Тадбирда  8 давлатидан иштирок этган олим ва экспертлар соҳадаги энг илғор ютуқлар ҳақида маълумот берар экан, унда айнан пахтани Осиё давлатлари шароитида энг кам зарар билан етиштириш, био-пахта, уруғчилик ва селекция, суғориш системаларининг назарий-амалий аҳамиятига эътибор қаратди.

“8- Осиё пахтачилик тадқиқот ва тараққиёт тармоғи йиғилиши” доирасида “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ бош директори “Ўзбекистонда пахта этиштириш, илмий тадқиқотлар ва ишланмалар” мавзусида маъруза қилди.

Тадбирда шунингдек “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ Халқаро бўлими бош мутахассиси А.Ахмедов “Пахта тозалаш технологиясини такомиллаштириш бўйича янги илмий ечимлар” мавзусида маъруза қилди.

Таъкидлаш керакки, Пахта бўйича халқаро маслаҳат қўмитаси 1939-йил сентябр ойидан бошлаб АҚШ нинг Вашингтон шаҳрида ўз фаолиятини бошлаган. Бугун кунда Ўзбекистон ҳам унинг Аргентина, Австралия, Бразилия, Буркина Фасо, Камерун, Ҳиндистон, Қозоғистон, Кения, Корея Республикаси, Россия, АҚШ, Швейцария, Тайван, Туркия каби аъзо мамлакатлари қаторидан жой олган. Ушбу қўмита пахта ва пахта маҳсулотларининг халқаро товар идораси сифатида фаолият кўрсатади.

“8- Осиё пахтачилик тадқиқот ва тараққиёт тармоғи йиғилиши” 11-сентябр куни ўз ишини якунлайди.

Publication author

offline 2 years

Участник

Comments: 0Publics: 982Registration: 14-08-2014