Уруғлик чигит тайёрлаш лабораторияси томонидан “Чигит туксизлантириш машиналарининг аррали ва металл чўткали цилиндрлари, перфорцияланган сеткалари сарфини режалаштириш бўйича тавсиялар” (ПДИ 65-2017) ишлаб чиқилди.
Ушбу тавсиялар “Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамияти тизимидаги ихтисослаштирилган уруғлик чигит тайёрлаш цехларида чигит туксизлантириш машиналарининг аррали ва металл чўткали цилиндрлари ҳамда перфорацияланган сеткалари сарфини режалаштиришни тартибга келтиришга мўлжалланган.
Ихтисослаштирилган уруғлик чигит тайёрлаш цехларида 100 тонна уруғлик чигит туксизлантириш учун туксизлантириш машиналарининг аррали, металл чўткали цилиндрлари ва сеткалари сарфи меьёрлари жадвалда келтирилган.
Сарфланадиган эҳтиёт қисмлар номи | Чигит туксизлантириш машиналари русуми | 100 тонна чигит туксизлантириш учун сарф меьёри |
Металл чўткали цилиндрлар, дона | 1ЛБ + ОС | 0,9 |
УЧДМ | 0,7 | |
Аррали цилиндрлар, дона | УЧДМ | 0,7 |
Перфорацияланган сеткалар, комплект | ОС | 0,3 |
УЧДМ | 0,3 |
Изоҳлар.
1. 1ЛБ машинасига ўрнатиладиган металл чўткали цилиндрларнинг белгиланиши – 1ЛБ 01.000 .
2. ОС ва УЧДМ русумли чигит туксизлантириш машиналарига ўрнатиладиган металл чўткали цилиндрларнинг белгиланиши – ОС 02.000.
3. УЧДМ русумли чигит туксизлантириш машиналарига ўрнатиладиган аррали цилиндрларнинг белгиланиши – ОСЭ 040.
4. ОС русумли чигит туксизлантириш машиналарига ўрнатиладиган перфорацияланган сеткаларнинг белгиланиши – ОС 01.004. Ҳар бир ОС машинасига ўрнатиладиган 1 комплект сеткага 4 дона шундай перфорацияланган сетка киради.
5. УЧДМ русумли чигит туксизлантириш машиналарига ўрнатиладиган перфорацияланган сеткаларнинг белгиланиши – УЧДМ 01.001. Ҳар бир УЧДМ машинасига ўрнатиладиган 1 комплект сеткага 2 дона шундай перфорацияланган сетка киради.
6. Бир босқичли уруғлик чигит туксизлантириш технологиясида ишлаётган ҳар бир УЧДМ русумли туксизлантириш машинасида 2 дона аррали ва 2 дона чўткали цилиндр ўрнатилган.
7.Икки босқичли уруғлик чигит туксизлантириш технологиясида ишлаётган ҳар бир 1ЛБ машинасида 2 донадан, ҳар бир ОС машинасида 4 донадан чўткали цилиндр ўрнатилган.
Бу ерда металл чўткали цилиндрларнинг 100 тонна чигит туксизлантириш учун сарф меьёри (0,9) шу технологияда ишлатилаётган (1ЛБ ва ОС машиналаридаги) барча металл чўткали цилиндрларнинг сарфини кўрсатади.