Янги техника ва технологиялар ишлаб чиқаришга
«Paxtasanoat ilmiy markazi» AJ нинг ходимлари Қ. Жуманиязов, Р. Назиров, Д. Мадрахимов, М. Жовлиев, Ф.Исановлар томонидан Р.А. Гуляев рахбарлигида тўғри оқимли бир барабанли тола тозалагичларни тозалаш самарадорлигини ошириш мақсадида унинг конструкциясини такомиллаштириш йўналишида илмий изланишлар олиб борилмоқда.
Жумладан, амалдаги 1ВПУ русумли тола тозалагични аррали цилиндрини бўйлама тебраниши ва титрашини камайтириш эвазига ўлик колосниклари билан аррали цилиндр оралиқ тирқишини талаб даражасида сақлаб, тозалаш самарадорлигини ошишини эътиборга олган ҳолда икки секцияли такомиллаштирилган тола тозалагич яратилди.
Такомиллаштирилган тола тозалагичда аррали цилиндрнинг массаси ва таянч нуқталари орасидаги масофа икки бараварга камайгани ҳисобига аррали цилиндрни бўйлама тебраниши ва титрашини камаяди, натижада ўлик колосниклари билан аррали цилиндр оралиқ тирқишини талаб даражасида сақланишига эришилиб, тозалаш самарадорлигини ошиши таъминланади.
Такомиллаштирилган тола тозалагични Андижон вилоятидаги Бўз пахта тозалаш корхонасининг жинлаш ва тола тозалаш технологик ускуналари тизимига ўрнатилиб, амалдаги 1ВПУ русумли тола тозалагичга таққосланиб, синов тажриба ишлари ўтказилди. Дастлабки синов натижаларига кўра такомиллаштирилган икки секцияли тола тозалагичнинг тозалаш самарадорлиги амалдаги тола тозалагичга нисбатан 14 % га юқори бўлганлигини кўрсатди. Хозирги кунда тажриба синов ишлари давом эттирилмоқда. Тажриба синов ишлари натижалари ижобий бўлган тақдирда такомиллаштирилган тола тозалагични ббошқа пахта тозалаш корхоналарига ҳам жорий этиш режалаштирилган.
Пахта соҳасига оид олинган янги патентлар
Наманган муҳандислик-технология институти олимлари томонидан “Икки секцияли пахта чигитини сараловчи қурилма”га Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги томонидан патент берилди.
Бу қурилманинг аввалги қурилмалардан фарқи кетма-кет вакуум-клапанларни саралаш камерасининг пастки қисмида икки ҳил сатхда жойлаштириш орқали, камеранинг кириш патрубкаси томонидаги қисми кичик хажмли ва чиқиш патрубкаси томонидаги қисми катта ҳажмли икки секциялардан иборат қилиб бажарилган, бунда винтли пластинали регулятор кириш патрубкаси ичида унга нисбатан кўндаланг ўкда айланиш ва танланган ҳолатда маҳкамлаб қўйиш имкониятига эга қилиб ўрнатилганлигидадир.Ислом Каримов номли Тошкент давлат техника университети олимлари яратган пахта соҳасига оид “Пахта териш машиналарининг шпинделлари айланиш тезлигини назорат қилувчи” қурилмага Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги томонидан патент берилди.
Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти олимларига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги томонидан “Толали материални майда чиқиндилардан тозалагич” номли талабномага патент берилди. Бу тозалагичнинг вазифаси – тозалагичнинг бутун узунаси бўйлаб тозалаш эффектини ошириш, шунингдек юмшатиш барабанининг чекка зоналарида пахтанинг тормозланиш жараёнини пасайтиришдан иборатдир.
“Ўзбекистон” пахта тозалаш заводида илмий – амалий семинар
2017 йил 22 ноябр куни Тошкент вилоятининг “Ўзбекистон” пахта тозалаш заводида “ Пахтачилик комплексининг илмий ютуқлар асосида ҳал этиладиган муаммоларини муҳокама қилиш ” мавзусида илмий – амалий семинар бўлиб ўтди. Бу тадбирнинг ташкилотчиси “Ўзпахтасаноат” АЖ ва ”Пахтасаноат илмий маркази” АЖ бўлди.
Ушбу тадбир мамлакатимиз пахта тозалаш соҳаси, унинг ишлаб чиқариш комплекси ва илмий потенциали ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик муносабатларини кучайтириш ҳамда илмий – техник алоқаларни фаоллаштириш мақсадида ташкил этилди.
Семинарда соҳа фаолиятидан манфаатдор бўлган ва унинг замонавий ривожига ҳисса қўшаётган турли ташкилотлар, корхоналар, олий таълим ва Фанлар академиясининг илмий – тадқиқот муассасаларидан 100 дан ортиқ вакиллар иштирок этишди.
Семинар иштирокчилари таркибига “Ўзпахтасаноат” АЖ, унинг ҳудудий филиаллари ва пахта тозалаш корхоналари ҳамда ”Пахтасаноат илмий маркази” мутахассисларидан ташқари Фан ва технологиялар Агентлиги, Фанлар академиясининг механика институти, “Ўзагротехсаноатхолдинг” компанияси, Геномик ва биоинформатика маркази, “Пахтажин КБ” МЧЖ, “Олмос пахтажин” МЧЖ, “Андижонпахтасаноат” МЧЖ, “Телеметрик” МЧЖ, Тошкент аграр университети, Тошкент аграр университети, Тошкент давлат техник университети, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, “Синокот-Тошкент”қўшма корхонаси, “Мегават энерго” МЧЖ, “Максиватт” МЧЖ, “Камолот” ИТМ, “Ўзбекэнерго” ИТМ,“Сифат”маркази, “РИМ Колос” МЧЖ, “Русарт”, “Илмий-техник инновация маркази” МЧЖ вакиллари ҳам кирди.
Соҳанинг долзарб муаммолари тўғрисидаги мунозараларни очишда асосий маълумот базаси сифатида ”Пахтасаноат илмий маркази” АЖ бош директори, техника фанлари доктори Р.А.Гуляевнинг “Ўзбекистон пахтачилик соҳасининг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари” тақдимоти хизмат қилди.
Пахта тозалаш соҳаси комплекси фаолиятининг муаммоли участкалари- ғўзанинг истиқболли навларидан бошлаб, агротехник тадбирлар, пахта хом ашёсини териб олиш, фермерлардан қабул қилиш, тайёрлаш ва пахта тозалаш корхоналарида тўлиқ ишлаб тайёр маҳсулотларни истеъмолчиларга етказишгача бўлган масалалар бўйича базавий қарорлар турли фикрлар, таклифларни чуқур муҳокама қилиш асосида шакллантирилди.
Республика миллий потенциалининг муҳим ташкил этувчиси бўлган пахта маҳсулотларини етиштиришнинг барча босқичлари учун амалий қийматга эга бўлган ва долзарб барча фикрлар коллегиал тартибда тингланди ва муҳокама қилинди.
Мутахассисларнинг фикри бўйича ўтказилган семинар мамлакатимиз пахта тозалаш соҳаси, унинг ишлаб чиқариш комплекси ва илмий потенциали ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик муносабатларини кучайтиришда ўта муҳим омил бўлди. Бундай яқин ўзаро ҳамкорлик замонавий илмий-техник потенциалдан хабардор бўлиб туриш ва улардан муҳим ишлаб чиқариш муаммоларини ҳал этишда маҳаллий фанимизнинг хорижий ишланмаларидан қолишмайдиган ютуқларидан фойдаланиш имкониятларини беради.
Бундан кейин қабул қилинган хулосаларни амалга оширишда инновацион маҳсулотларни ғўзанинг етилиш давридан, унинг агротехник тадбирларини бажариш, пахта хом ашёсини териб олиш, фермерлардан қабул қилиш, тайёрлаш ва пахта тозалаш корхоналарида тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришгача бўлган даврда бу жараёнларнинг барча иштирокчилари қўйилган мақсад сари меҳнат қилишлари керак. Шунда олимлар ўз меҳнатларининг маҳсулини амалда кўришади, фермер ва корхона ишчилари мамлакатимиз пахтасининг сифатини ва рақобатбардошлигини таъминловчи техник ривожининг янги даражасига чиқишини таъминлайди.
Ўзбекистоннинг пахта тозалаш корхоналари техника воситаларини яратувчи илмий вакиллар билан ҳамкорликка доимо тайёрлар, чунки сифатли маҳаллий маҳсулот ишлаб чиқариш фақат илм-фан ва ишлаб чиқаришнинг инновацион ва иқтисодий манфаатларига асосланган умумий ҳаракатлар ҳисобига мумкин бўлади.
Юқори намлик ва ифлосликдаги пахта хом ашёсини ғарамларга жойлашдан олдин тозалаш ускунасининг янги кўчма комплекси тўғрисида
Илмий Марказда юқори намлик ва ифлосликдагипахта хом ашёсиниғарамларга жойлашдан олдин титиш ва тозалаш учун мўлжалланган комбинациялаштирилган сепаратор-тозалагичнинг янги тажриба-саноат намунаси ишлаб чиқилди ва тайёрланди. У ВЦ-8 русумли вентилятор билан биргаликда трактор тиркамасида йиғилган ускуналар комплексига ўрнатилган. Бу комплекс учун тизимли оғир аралашмалар тутқичининг тажриба намунаси ишлаб чиқилган ва тайёрланган.
Комплекснинг лойиҳавий ишлаб чиқариш унумдорлиги соатига 4 тоннагача, тозалаш самараси йирик ифлосликлар бўйича тозаланаётган пахта хом ашёсининингнамлиги ва ифлосланганлигига боғлиқ ҳолда 60 % гача. Электр юритгичларнинг умумий ўрнатилган қуввати 44 квт.
Синовларни амалга ошириш мақсадида кўчма комплекс Бахт пахта тозалаш корхонасининг ангарида ўрнатилди. Комплексга Ц3 русумли циклон туташтирилиб, унга вентиляторнинг тутун чиқариш қувури уланган.
Юқори намлик ва ифлосликдагипахта хом ашёсини сепаратор- тозалагичдан дастлабки ўтказмалари комплекснинг асосий камчиликларини аниқлашга имкон берди ва улар тезкорлик билан бартараф этилди.
Титиш барабанларининг юқорисида жойлашган перфорацияли тўрлар ва уларнинг тепасида ўрнатилган қисиқ ҳаволи бункер ечиб олиниб, барабанларнинг остига ўрнатилди, уларнинг тагига эса вентиляторнинг ҳаво сўриш қувурчасига уланган махсус тайёрланган кичик ҳажмли бункер ўрнатилди.
Комплекснинг асосий конструкциялари оптималлаштирилди, пахта хом ашёсини узатиш қувурини сепаратор-тозалагичнинг кириш туйнуги билан улаш учун янги диффузор, чиқиндилардан регенерацияланган йирик толали чигитларни тозалагичдан олиб кетиш учун конфузор ҳамда уларни кириш диффузорига узатиш учун қувур тайёрланди.
Шундан сўнг ўтказилган синовлар шуни кўрсатдики, вазни 1,0 – 1,5 тонна бўлган Султон селекциясининг V нав, 3 класс, дастлабки намлиги 13 % дан 21 % гача ва ифлосланганлиги 27 % дан 71 % гача бўлган пахта хом ашёсининг партияси тозаланганда комплекснинг ишлаб чиқариш унумдорлиги соатига 2,0 – 2,5 тоннани, тозалаш самараси эса 32,2 % дан 39,8 % гачани ташкил қилди. Комплекснинг синовлари намлиги юқори бўлган пахта хом ашёси билан давом эттирилади.
Юқори намлик ва ифлосликдагипахта хом ашёсини ғарамларга жойлашдан олдин тозалаш ускунасининг кўчма комплексини қўллаш ғарамдаги хом ашёнинг ифлослигини бараварлаштирилишини, унинг сақланиш шароитларини яхшиланишини ва ғарамлардан профилактик мақсадда ҳаво сўриб олишларнинг самарасини оширилишини ҳамда хом ашёнинг сифатини дастлабки ишлов давригача сақланишини таъминлайди.
Home Научные издания