«Пахтасаноат илмий маркази» акциядорлик жамияти
акциядорлари диққатига
Ҳурматли акциядорлар!
«Пахтасаноат илмий маркази» AЖ акциядорларнинг умумий йиғилиши 2020 йил 12 июн куни Тошкент шаҳар Яккасарой тумани Ш.Руставели кўчаси, 8 уйда бўлиб ўтади.
Акциядорларни рўйхатга олиш соат 14.30 да бошланади.
Акциядорлар умумий йиғилиши соат 15.00 да бошланади.
КУН ТАРТИБИ
- Жамият Кузатув кенгашининг 2019 йил якунлари бўйича ҳисоботини тасдиқлаш.
- Жамиятнинг 2019 йил молиявий-хўжалик йили якунлари, стратегия ва бизнес-режасининг бажарилиши тўғрисида жамият бош директорининг ҳисоботини тасдиқлаш.
- Жамиятнинг 2019 йил якуни бўйича йиллик балансини, молиявий натижалар тўғрисидаги йиллик ҳисоботини тасдиқлаш.
- Жамиятнинг 2019 йил якуни бўйича жамият тафтиш комиссияси ҳисоботини тасдиқлаш.
- «Пахтасаноат илмий маркази» AЖнинг 2019 йилдаги фаолияти бўйича ташқи аудиторлик текшируви хулосаси ва ҳисоботини тасдиқлаш.
- Жамият томонидан 2019 йил қилинган харажатларни тасдиқлаш.
- Жамиятнинг 2020 йил учун ишлаб чиқилган бизнес-режасини тасдиқлаш.
- Вазирлар Махкамасининг 2020 йил 10 мартдаги 136-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Жамиятнинг ташкилий тузилмасига ўзгартириш киритиш. (Конструкторлик бюро, ишлаб чиқариш бошқармаси)
- Жамиятни ўрта муддатга ва узоқ муддатга ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш.
- Жамият ижроия органининг раҳбарининг меҳнат шартномасини узайтириш.
- Жамиятнинг 2020 йил якунлари бўйича ташқи аудиторлик ташкилотини тасдиқлаш.
- Жамиятнинг аффилланган шахслар билан тузиладиган битимларини тасдиқлаш.
- «Пахтасаноат илмий маркази» AЖ Кузатув кенгаши янги таркибини сайлаш.
- «Пахтасаноат илмий маркази» AЖ тафтиш комиссияси янги таркибини сайлаш.
Барча акциядорлар ўзлари билан шахсини тасдиқловчи хужжат олишлари лозим. Рўйхатга олиш реестри соат 15-00 да тугатилади.
Мурожаат учун тел: 202-04-00 (325, 496, 498)
Кузатув Кенгаши