“Пахтасаноат илмий маркази” АЖнинг лаборатория-тажриба базаси учун зарур асбоб-ускуналар харид қилиш бўйича танлов ўтказилиши тўғрисида эълон қилинади:
“Пахтасаноат илмий маркази” АЖнинг Пахта хом-ашёсини тайёрлаш ва янги навлар апробацияси лабораторияси учун сотиб олинадиган брезент ва ўрам материаллари сифатига баҳо бериш ҳамда янги навларнинг толалари сифатини аниқлаш мақсадида қуйидаги синов асбоблари ва ўлчов воситаларини харид қилиш бўйича танлов ўтказилиши бошланганлигини эълон қилади:
Пахта хомашёсини тайёрлаш ва янги навлар апробацияси лабораторияси учун харид қилинадиган брезент ва ўрам материаллари сифатига баҳо бериш ҳамда янги навларнинг толалари сифатини аниқлаш синов приборлари ва ўлчов воситалари рўйхати
№
|
Асбоб-ускуналарнинг номлари | Асосий техник талаблар, синов ўтказиш ГОСТлари
|
1 | 2 | 3 |
1 | Матоларнинг сув ўтказмаслигини аниқлаш прибори
Кошель пенетрометр МТ-158 |
– Босимнинг максимал даражаси – 1200 мм сув.уст.;
– Синов юзаси майдони – 100±5 см2 ГОСТ 3816 |
2. | Тўқимачилик материалларининг хаво ўтказмаслигини аниқлаш прибори
Прибор МТ-160 |
-Хаво сарфини аниқлаш диапозони 1-100 дм3/м2с;
– Босим даражалари фарқи- 5 мм сув.уст.; – Тегишли диапозонда хаво сарфини юқори чегарасидаги ўлчаниши бўйича хатоси ±2%; – Босим даражаси фарқи хатоси ±0,1мм сув.уст.; ГОСТ 12088 |
3. | Матоларнинг узилиш босими ва узилишдаги узайишини аниқлаш прибори
Машина испытательная универсальная МТ 110-3 |
– Электромеханик приводли узувчи ва универсал синов машиналари – ГОСТ 7855 бўйича.
Узувчи машиналар таъминлайдилар: -Деформациянинг доимий тезлигини ёки босимнинг доимий ортиб бориш тезлигини, ёки қуйи қисқич тушишининг доимий тезлигини; – 3 кН (брезентлар учун) ва 1 кН (бошқа материаллар учун) босимни, кучўлчагич алмашинувчи головкаси билан; – Тўғри юришдаги босим ўлчанишида йўл қўйиладиган хатонинг чегараси ўлчанувчи босимдан ±1% ошиши керак эмаслигини; – Узайиш кўрсаткичларинг абсолют хатолиги +1 мм дан кўп бўлмаслигини. – Қисишнинг ишчи узунлиги брезентлар учун 200 мм ва бошқа материаллар учун 100 ммм бўлишлигини; – Деформациянинг самарали диапозони 0~900 мм бўлишлигини;. ГОСТ 3813 Узилишда тортилиш усуллари, ГОСТ 14236 Полимер пленкалар. Тортилиш синовлари усуллари. |
4. | Доимий температурани ва намликни сақловчи климатик камера
Прибор МТ-009-150 |
-Камера пахта тозалаш саноатида ишлатиладиган материаллари синов намуналарини кондинционерлашга мўлжалланган – брезентлар, пахта махсулотлари тойларини ўраш материаллари ва бошқалар.
-Синов ўтказиш учун климатик шароитлар – нисбий намлик– 65+2%, хаво температураси – 20+2 оС камерани қуритиш шкафи сифатида ишлатиш функцияси билан. Хажми 150-200 л. ГОСТ 10681 |
5. | Материалларнинг қуёш ультрабинафша нурларига чидамлилигини синаш учун сунъий иқлим камераси. | Камера ташқи об-ҳавони брезент матоларнинг сифат кўрсаткичлари ва фойдаланиш муддатларига таъсирини аниқлаш учун учун мўлжалланган.
Синов шундан иборатки, мато ёки маҳсулот намунаси қисқа муддат ичида қуёш нури, ёмғир, шабнам ва қизиш таъсирига сунъий равишда учратилади. Бир неча кун ёки ҳафталар ичида наъмуна ойлар, йиллар даврида оладиган емирилиш таъсирига дучор қилинади. Материалларнинг қуёш ультрабинафша нурларига ва об ҳаво- иқлим факторлари таъсирига чидамлилигини синовлари ГОСТ 30826-2001, ГОСТ Р 54171-2010, ГОСТ 32317-2012 . да келтирилган. |
6. | Мато бўёғи ва шимдирилмасининг ёруғликка чидамлилигини аниқлаш қурилмаси. | – Қуввати 500 Ватт бўлган ва вақт ҳисоблагичи ҳамда таймер ўрнатилган симоб-вольфрам лампа ;
– Лампанинг ишлаш муддати-5000 соат; – Намуна ва лампа орасидаги масофа – 200мм.; – Ёритиш майдони – 1800 кв.см. ; – Ўлчамлари 500х500х570 мм.; ГОСТ 9733, ,1 (ИСО 105-1301) |
7. | Мато бўёғининг дистилланган сувга чидамлилигини аниқлаш қурилмаси. | Қурилма таркиби;
-Зангламас материалдан массаси 1+0,01кг бўлган йўналтирувчи қисқичларга эга бўлган каркас; – массаси 4 +0,04 кг.бўлган юк; – органик шишадан бўлган 115х60х1,5мм.ўлчамли пластиналар; Синовлар (5±0,05) кг ёки (4,5±0,05) кг. бўлган юклар билан бажарилади ГОСТ 9733.5 (МС ИСО 105-Е01)
|
8. | Мато бўёғининг дистилланган ишқалишга чидамлилигини аниқлаш қурилмаси | -Турдаш пахта матосининг 100 мм. масофада 9Н. юкланиш билан силжишини таъминлаш;
Ишқаловчи стержен диаметри 16 мм. ГОСТ 9733.27, ГОСТ Р ИСО 105-Х12 |
9. | Кулранг тусдаги ШСР-1 и ШСР-2 шкалалар | . № 5-7 приборлари билан бир тўпламда бўлиши керак. |
10. | Юқори класс аниқликдаги электрон тарозилар. | Синалаётган материаллар намуналарининг тортиш учун ;
-Тортишнинг юқори чегараси- г – 600 и 1500; -Тортишнинг қуйи чегараси- г 0,4 и 1 ; -Ҳисоб бошининг дискретлиги, г – 0,02 и 0,05; -Текшириш бўлинмасининг қиймати, г – 0,02 и 0,05; -Платформанинг ўлчамлари, мм – доира, Ø 113 ва тўғри тўртбурчак 124×144, массаси 1,45 кг. |
11. | МЛ и МП русумли микрометр | Микрометрлар ПЭ-контейнер плёнкаси (O‘z DSt 2874:2014) ва ПЭТ-тасманинг қалинлигини 0,01 мм аниқликда ҳамда симнинг ГОСТ 6507 бўйича ўлчаш учун |
12. | Психрометр Вит 2 | Лаборатория хонасидаги ҳаво намлигини ўлчаш асбоби. (Иқлим шароити-65+5 % намлик) ГОСТ 10681намуналарни кондиционирлаш ва синаш учун иқлим шароитлари ва уларни аниқлаш. |
13. | Р-5 узувчи машина учун деталь. | ПЭТ-тасманинг ва пўлат симнинг узилиш юкламасини аниқловчи асбоб учун қисиб турувчи мосламалар. |
14. | Ф-01с типидаги якка тола учун динамометр. | Ғўза чигитининг якка толасини қотириш учун. |
Таклифлар қабул қилишнинг бошланиш санаси – 23.07.2018 йил, соат 18-00дан,
Таклифлар қабул қилишнинг тугаш санаси – 03.08.2018 йил, соат 18-00гача.
Таклифлар қабул қилинадиган электрон манзил: info@paxtasanoatilm.uz
Қўшимча маълумотлар учун “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ нинг Маъмурий-хўжалик бўлимига мурожаат қилинсин: тел.202-04-00 (325)
Конкурс савдолари қатнашчисининг талабномаси шакли
Ташкилот номи
Манзили, реквизитлари, электрон почта номи (батафсил)
“Пахтасаноат илмий маркази” АЖ
Бош директори
Т.М.Кулиевга
Тижорат таклифи
№ | Маҳсулот номи | Марка | ГОСТ, РСТ, ТШ | Махсулот коди (ТН ВЭД) | Ўлчов бирлиги | Миқдори | Нархи | Омбордаги миқдори, Етказиб бериш санаси |
Директор
Мухр ўрни