Илмий Кенгаш йиғилиши

0
2655

2018 йилнинг 23 октябр куни «Пахтасаноат илмий маркази» акциядорлик жамияти илмий Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилиш кун тартиби бўйича илмий Марказнинг илмий котиби М.Р.Мўминов “Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2018 йил 23 февралдаги “Пахтасаноат илмий маркази” акциядорлик жамияти фаолиятини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги 3559-сонли Қароридаги вазифалардан келиб чиқиб, 2018 йилга режалаштирилган илмий мавзулар бўйича ишларнинг бажарилиши” тўғрисида маъруза қилди.

Ушбу масала муҳокамаси юзасидан уруғлик чигит тайёрлаш лабораториясининг етакчи мутахассиси А.Акрамов, “Рим устахонаси” ШК рахбари Ш.Чориев, пахтани қуритиш ва тозалаш лабораторияси бош илмий ходими Р.Джамалов ва бошқалар сўзга чиқдилар.

2019 йил учун режалаштирилган илмий тадқиқот ишлари лойиҳаларининг мухокамаси бўйича Илмий марказнинг лаборатория ва бўлимлари рахбарлари А.Ахмедов, Р.Джамалов, Р.Сулаймонов, Ш.Камалов, Т.Корабельникова, Д.Мадрахимов, С.Усманов ва Ф.Гулямовалар ахборот бердилар.

Йиғилиш кун тартиби бўйича Ахборот-ресурс маркази фаолиятини илмий лабораториялар маыомига тенглаштириш масаласи кўриб чиқилди.

Йиғилишда “Пахтасаноат илмий маркази” АЖнинг илмий Кенгаши аъзолари таркибига ўзгартиришлар киритилди.

Кўриб чиқилган масалалар бўйича илмий Кенгаш тегишли қарорлар қабул қилди.

   

Publication author

offline 2 years

Участник

Comments: 0Publics: 982Registration: 14-08-2014