Жорий йилнинг 24 февраль куни “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ йиғилиш бўлиб ўтди.
Дастлаб илмий Марказнинг Бош директори Т.М.Қулиев Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 24 январ куни Олий Мажлисга мурожаатномасида ҳамда 2020 йил 31 январ куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг олимлар, ёш тадқиқотчилар, илмий-тадқиқот муассасалари раҳбарлари ва ишлаб чиқариш сектори вакиллари билан учрашуви, ундаги илм-фан соҳасидаги энг муҳим вазифалар муҳокамаси бўйича кўзда тутилган мақсад вазифалар бўйича тушунтириш бериб ўтди.
Президентимиз ўз мурожаатларида “Биз янги Ўзбекистонни халқимиз билан биргаликда барпо этамиз, деган улуғвор мақсадни ўз олдимизга қўйганмиз. Бу борада “Жамият – ислоҳотлар ташаббускори”деган янги ғоя кундалик фаолиятимизга тобора чуқур кириб бормоқда” деб айтган сўзларини чуқур маъно мужассам бўлганлигини алоҳида айтиб ўтди.
Шунингдек, Юртбошимиз томонларидан мамлакатимизда илм-фанни янада равнақ топтириш, ёшларимизни чуқур билим, юксак маънавият ва маданият эгаси этиб тарбиялаш, рақобатбардош иқтисодиётни шакллантириш борасида бошлаган ишларимизни жадал давом эттириш ва янги, замонавий босқичга кўтариш мақсадида, юртимизда 2020 йилга “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”, деб ном берилиши ҳам келажада жуда юқори марраларни кўзлаётганлигимизнинг бир натижасидир – дея таъкидлади.
Т.М.Қулиев шунингдек ўз сўзида ушбу мурожаат асосида “Пахтасаноат илмий маркази” 2020 йилга мўлжалланган дастур лойҳасини ишлаб чиқиш лозимлигини айтиб ўтди.
Президентимизнинг Илмий ишланмаларни жорий қилиш самарадорлигини ошириш, бунинг учун тадқиқотларнинг тармоқ корхоналари эҳтиёжига ҳамоҳанглигини таъминлаш муҳимлиги борасидаги гаплари бизлар учун муҳим аҳамият касб этади.
Шунингдек президентимиз томонларидан ёш тадқиқотчиларни қўллаб-қувватлаш ва докторантура тизимининг натижадорлигини рағбатлантириш муҳимлиги, диссертациясини муддатидан аввал ҳимоя қилган докторантлар ва уларнинг илмий раҳбарлари ёки маслаҳатчиларини муносиб рағбатлантириш мақсадида тежалган маблағларни тўлиқ тўлаб бериш амалиётини жорий қилиш таклифи билдирилганлиги айтиб ўтилди.
Мутасаддилар ташкилотларга илм-фан соҳасини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш, унда ўрта ва узоқ истиқболга мўлжалланган илм-фан, технологик ва инновацион тараққиёт асосларини белгилаш вазифаси қўйилди.
Шунингдек, Президентимиз билан бўлиб ўтган очиқ мулоқотда илм-фан йўналишларида ечимини кутаётган масалалар муҳокама қилинганлигини, давлатимиз раҳбари олимлар ва ёшлар билдирган таклифлар юзасидан мутасаддиларга кўрсатмалар берганликлари айтиб ўтилди.
Бош директор юқоридагиларни эътиборга олиб “Пахтасаноат илмий маркази” ёш олимларини илмий ишларини амалга ошириш учун барча шароит яратилганлигини ҳам таъкидлаб ўтди.
Йиғилиш сўнгида кўриб чиқилган масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди ва тегишли бўлим ва лабораторияларга кўрсатмалар берилди.