Илмий семинар

0
2320

“Пахтасаноат илмий маркази” акциядорлик жамиятида 2019 йилнинг 10 май куни илмий семинар бўлиб ўтди.

Тадбирни илмий Марказ Бош директори Т.М.Қулиев олиб борди.

Илмий семинар йиғилишида 2019 йилда илмий ходимлар томонидан олиб борилаётган илмий ишларнинг кўлами атрофлича муҳокам қилинди.

Д.Мадрахимовнинг “Пахтани қайта ишлаш машиналари дискли арраларини тайёрлаш учун ишлатиладиган техник ашёларни қайта тиклаш ва такомиллаштириш технологияси асослари” мавзуси бўйича олиб борилаётган техника фанлари номзодлигига диссертацияси бўйича шу кунгача олиб борилаётган ишлари ҳолати тўғрисидаги ахбороти тингланди. Диссертация мухокамаси бўйича сўзга чиққан Э.Т.Мақсудов, И.Т.Қулматов, Қ.С.Собиров ва бошқалар бу иш юзасидан ўзларининг фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар.

Илмий семинарда мавзулар бўйича иш олиб боришни режалаштираётган тадқиқотчилар ўз илмий ишларнинг мазмун моҳиятлари бўйича ахборот бериб ўтдилар.

Улар жумласида техника фанлари доктори номзодлигига Т.М.Қулиевнинг “Пахтани йирик ва майда ифлосликлардан тозалаш самарадорлиги юқори бўлган машиналар комплексини ишлаб чиқиш” номли, Р.К.Джамаловнинг “Пахта уруғлик чигитини тайёрлаш техногогиясини яратишнинг илмий-амалий асослари” номли ва Ш.З.Камаловнинг “Пахтани дастлабки ишлаш технологик жараёнини оптималлаштириш усулини ва бошқарув тизимини яратиш” номли илмий ишлари мухокама этилиб, мавзулари тасдиқландилар.

Техника фанлари номзодлига диссертацияларни ҳимоя қилиш учун мавзуларни танлаш ва тасдиқлаш бўйича бир қатор илмий тадқиқотчиларнинг маърузалари тингланди.

Муҳокамлар натижасида Э.Қурбонбоевнинг “Пахтани ҳаводан ажратиш-тозалаш ускунаси конструкциясини ишлаб чиқиш ва параметрларини асослаш”, И.Т.Қулматовнинг “Чиқинди таркибидан пахтани самарали ажратиш ва тозалаш учун 2РХ русумли регенераторни ишлаб чиқиш”, Ш.Шералиевнинг “Пахтани ҳаводан ажратиш ускунасини такомиллаштириш ва параметрларини асослаш”, М.Ахмедовнинг “Линтер самарадорлигини оширишда такомиллаштирилган колосникни ишлаб чиқиш”, Б.Маъруфхоновнинг “Аррали жинда чигит тароғини такомиллаштириш орқали чигит тукдорлигини камайтириш”, Н.Омонованинг “Пахта тозалаш корхоналарининг рентабеллик даражасини иқтисодий кўрсаткичларини ошириш омиллари”, Ш.Мардоновнинг “Пахта тозалаш корхоналарида корпоратив бошқарув тизимини иқтисодий асослари” номли илмий ишларининг мавзулари мухокама қилиниб, тасдиқланди.

Йиғилишда илмий Марказда илмий ишларнинг кўламини кенгайтириш ва олиб борилаётган илмий изланишларни жадаллаштириш чора тадбирлари кўриб чиқилди.

Илмий Марказ Бош директори Т.М.Қулиев йиғилиш якунида илмий Марказда пахта тозалаш саноати соҳасидаги муаммоларни илмий изланишлар билан ҳал этиш муҳимлиги долзарб масала эканлигини, ҳар бир илмий ходимнинг бу ишларда фаоллиги ва маъсуллигини алоҳида қайд қилиб ўтиб, илмий тадқиқотчиларни бу борада олиб бораётган ишларини ҳар томонлама қўллаб-қувватланиши ва юқори рағбатлантирилишини таъкидлади.

Publication author

offline 2 years

Участник

Comments: 0Publics: 982Registration: 14-08-2014