2018 йилнинг 11 декабрь куни «Пахтасаноат илмий маркази» АЖ да Ўзбекистон Республикаси “Интеллектуал мулк агентлиги” билан ҳамкорликда “Интеллектуал мулк объектларининг ҳуқуқий муҳофазаси” мавзусида семинар бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси “Интеллектуал мулк агентлиги”нинг етакчи мутахассиси М.Мансурова йиғилганларга “Ўзбекистонда Интеллектуал мулк объектларининг ҳуқуқий муҳофазаси” ҳамда “Интеллектуал мулк объектлари тўғрисида тушунчалар. Ихтиролар ва фойдали моделларнинг ҳуқуқий муҳофазаси” мавзусида маъруза қилди.
М.Мансурова ихтиролар ва фойдали моделларни тўғри расмийлаштириш борасида маъсулларнинг вазифалари юзасидан батафсил тушунтириш берди. Семинар сўнгида мавзуга оид билим-кўникмаларни янада ошириш бўйича қатнашчиларнинг саволларига жавоблар берилди.
Семинар якунида Ахборот-ресурс марказининг бош мутахассиси С.Усманов сўзга чиқиб, ушбу семинар «Пахтасаноат илмий маркази» АЖ ходимлари учун қизиқарли ва фойдали бўлганини таъкидлаб, келажакда “Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги” билан ҳамкорлик бундай семинарлар кўплаб ташкил қилиниши мақсадга мувофиқлигини айтиб ўтди.