Истиқбол режалари

0
1876

“Пахтасаноат илмий маркази” АЖда пахта тозалаш саноати муаммоларини ҳал этишда илмий ишланмалар тайёрлаш учун хорижий корхоналарнинг амалиётларини ўрганишга алоҳида аҳамият қаратилмоқда.

Илмий марказда бўлиб ўтган йиғилишда Ҳиндистоннинг “Бажаж”, Америка Қўшма Штатларининг “Льюмис”, Хитойнинг “Сван”, “Чидонг” ва “Синокот” Туркиянинг “Балкан” каби корхоналарининг ишлаб чиқарган техника ва технологияларининг самаралари ва уларнинг афзаллик сифатлари тўғрисида сўз юритилиб, технологик жараёнлари вариантларининг тақдимоти ўтказилди.

Жумладан, “Бажаж” корхонасининг узун толали пахтани қайта ишлайдиган ғўлали жинларининг иш унумдорлиги маҳаллий ускуналарга қараганда қарийб 4 баравар юқори эканлигини таъкидланиб, келажакда ушбу хорижий жин машинасидан андоза олиб ҳамда маҳаллий машинасозлар ишлаб чиқараётган шундай жинларни такомиллаштириб, янги конструкциядаги ғўлали жин конструкциясини Илмий марказда яратиш режалаштирилмоқда.

Publication author

offline 2 years

Участник

Comments: 0Publics: 982Registration: 14-08-2014