Мақсудов Эркин Тўхтаевич 80 ёшда

0
800

ТЕХНИКА ФАНЛАР ДОКТОРИ, ПРОФЕССОР МАҚСУДОВ ЭРКИН ТЎХТАЕВИЧ
80 ЁШДА

Пахта саноатига улкан хисса қўшган етук мутахассис, иқтидорли ташкилотчи Техника фанлар доктори, профессор Мақсудов Эркин Тўхтаевич  06 феврал 1941 йилда Тошкент шахрида туғилган.

1958 йилда ўрта мактабни тамомлаб, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтига кириб, 1963 йилда тугаллаб инженер-технолог мутахассислигини олган.

Мехнат фаолиятини Тошкент вилояти Янги йўл пахта тозалаш заводида қуритиш цехида мастер ва инженер лавозимида бошлаган. 1964-1965 йилларда ҳарбий хизмати сафида бўлган.

Эркин Тўхтаевич Мақсудов илмга, янгиликга интилиши ва Республика пахта саноатини янада ривожлантириш учун ўзининг муносиб хиссасини қўшиш истаги уни Пахта саноати марказий илмий текшириш институтига етаклади. У ушбу илмий даргоҳида 1989 йилгача дастлаб кичик илмий ходим, аспирантура, катта илмий ходим, бўлим ва бошкарма лавозимларида илмий фаолиятини олиб бориб ўзининг  салмоқли хиссасини қўшди. Эркин Тўхтавич Мақсудов 1972 йилда техника фанлари номзоди диссертациясини ёқлаган бўлса, сўнгра пахта тозалаш  технологиясидаги илмий изланишлар асосида техника фани бўйича докторлик диссертациясини Россия федерациясининг Кострома шахрида “Технология институти”да докторлик диссертациясини ёқлаган, 1986 йилда Мақсудов Эркин Тўхтаевичга “Профессор” илмий унвони берилган.

Унинг рахбарлик, ташкилотчилик қобилияти юқорилиги ва пахта саноати техника ва технологиясини мукаммал эгаллгани 1990-1998 йилларда Республика “Марказий пахта саноат илмий текшириш институти”нинг бош директори лавозимида, 1996-1998 йилларда бир вактнинг ўзида Республика “Узхлопкопромсбыт”  уюшма бошқарув раисининг ўринбосари вазифасида юритган фаолиятларида ўз аксини топади. Мақсудов Эркин Тўхтаевич илмий иши фаолиятида ва унинг илмий рахбарлигида ва унинг ихтиро-патентлари асосида юқори самарадорликга эга бўлган ДП-130 русумли аррали Джин, 1ВПУ русумли тола тозалагич машинаси, пахта хомашёсини, тола ва чигитнинг намлигини ўлчайдиган “Сифат” русумли дастгох, 90-аррали             8ДП-90 русумли джин, 5 ВП русумли тола тозалагич машиналарни яратилиб пахта тозалаш корхоналарига кенг жорий қилинган. 1998-2001 йилларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси хузуридаги “Сифат” пахта толасини сертификатлаш марказининг бош директори лавозимида ишлаган, шунингдек ушбу йилларда Мақсудов Э.Т. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан Қорақалпоғистон Республикаси “Турон-Хўжайли” ёғ-мой корхонасининг кузатув кенгаши раиси вазифасини бажарган.

Мақсудов Э.Т. 2001-2003 йилларда “Пахтасаноат” АЖ ишлаб чиқариш бош директори лавозимида ишлаган. 2003-2014 йилларда  Ўзбекистон “Сифат” маркази бош директорининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган. 2014-2017 йилларда “Сифат” маркази бош директорининг маслахатчиси лавозимида ишлаган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан “Сифат” марказида ва барча вилоятларда тола сифатини аниқлайдиган ҳамда ҳалқаро стандарт талабларига жавоб берадиган 14 та махсус лабораториялар қурилиб уларга жаҳон талабларига жавоб берадиган HVI қурилмалари Максудов Э.Т. рахбарлигида қуриб битирилди. Янги HVI қурилмасини ишга тушиши Республика тола сифатини оширишга ва чет эл тола сотиб олувчилардан ўзбек толасига рекломациялар умуман тўхтатилган. Ўзбекистон “Сифат” маркази “Ўзпахтасаноат” АЖ билан ҳамкорликда Максудов Э.Т. илмий рахбарлигида янги давлат стандартлари яратилиб ҳозирги вақтгача қўлланиб келмоқда. 1991 йилда “Пахта хомашёси O`zDSt -615” стандарти Техник шартлари ва 1992 йилда “Тола стандарти” техник шартлар O`zDSt -604 яратилиб Ўзбекистон стандарт агентлиги томонидан тасдиқланган. Пахта ва тола стандартлари жаҳон стандартлари талабига жавоб беради. Республикада Халқаро HVI системасини қабул қилингандан кейин толанинг сифатига жаҳонда рақобатлашишини оширишга олиб келган.

2017 йилдан хозирги вақтга қадар “Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамиятининг “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ бош директорининг илмий ишлар бўйича маслахатчиси лавозимида фаолият юритиб келмоқда.

У тўплаган тажриба, илмий салоҳияти бўйича ёшларга таълим-тарбия бериш, айниқса Ўзбекистон Республикаси Олий Аттестация комиссиясининг фаолиятида намоён бўлди. 2014-2016 йилларда техника бўйича эксперт комиссиясининг аъзоси, 2017 йилдан хозирги вақтга қадар техника бўйича эксперт комиссия раисининг ўринбосари бўлиб ишлаб келмоқда.

Профессор Максудов Э.Т. илмий рахбарлигида ва авторлигида пахта тозалаш корхоналари, инженер, механик ва олий таълим талабалари ҳамда докторантлари учун кўпгина китоблар ва бошқа норматив хужжатлар тайёрланган:

  • 2 томлик “Справочник первичной обработки хлопка-сырца”;
  • “Пахтани қуритиш назарияси”;
  • “Пахтани дастлабки ишлаш” қўлланмаси;
  • “Пахтани қайта ишлаш” қўлланмаси;
  • “Пахтани қайта ишлаш” олий таълим талабалари учун ўқув дастури;
  • Пахта тозалаш корхоналари ва мутахассислар учун “Пахтани дастлабки ишлаш мувофиқлаштирилган технологияси” ва бошқалар.

1990-1998 йилларда Республика “Пахта саноат” журналини бош редактори ва Ўзстандарт агентлигининг “Стандарт” журнали редакцияси аъзоси бўлган. Узоқ йиллар Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти илмий кенгаши аъзоси ва “Ўзпахтасаноат” АЖ илмий-техник кенгаши аъзоси бўлган.

Мақсудов Эркин Тўхтаевич 2019-2020 йилларни ўзида илмий рахбарлигида 2 та техника фанлари бўйича фалсафа доктори ва 2 та техника фанлари докторлар тайёрлаган. Уни 100 дан зиёд илмий мақолалари чоп этилган, 82 та ихтиро-патентларини олган ва шулар асосида янги машиналар ва дастгохлари пахта саноати соҳасида пойдевор захира бўлиб хизмат қилмоқда.

Максудов Э.Т. 1998-2011 йилларда Англия давлатининг Ливерпул шахрида жойлашган “Ҳалқаро пахта консультатив қўмитасини” кенгаш аъзоси бўлиб келган. Республикада ҳар йили ўтказиладиган Ҳалқаро пахта ярмаркасида ишчи гурух аъзоси бўлиб келган.

Мақсудов Э.Т ўзининг 80 ёшини янги куч ва ғайрат билан кутиб олмоқда, унга сер қиррали фаолиятида улкан зафарлар ва муваффақиятлар тилаймиз.

Тилагимиз амалга ошираётган илмий меҳнатларингиз самарасини,  фарзандларингизнинг, набираларингиз бахту-камолини кўриб юриш ва яна узоқ йиллар роҳат-фароғотда яшаш насиб этсин!

Publication author

offline 2 years

Участник

Comments: 0Publics: 982Registration: 14-08-2014