“Пахтасаноат илмий маркази” акциядорлик жамиятида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигинг 28 йиллигига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишни илмий Марказ Бош директори Т.М.Қулиев кириш сўзи билан очди. У ўз сўзида Ўзбекистон давлат мустақиллигининг мазмун-моҳияти, халқимизнинг мустақиллик шарофати билан эришган муваффақиятлари ва ҳозирда бутун дунё хамжамиятида Ўзбекистоннинг тутган ўрни тўғрисида гапирди. Мустақиллик халқимизнинг тарихий ғалабаси эканлигини айтиб ўтиб, шу ўтган қисқа давр ичида Ўзбекистон давлати мустақиллигининг миллий тараққиётимиз, бугунги ва келгуси авлодлар тақдири, келажагимиз учун беқиёс аҳамияти йиллар ўтиши билан тобора ортиб бораётганини таъкидлади. Яқин йиллардан буён ҳурматли Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев рахбарлигида олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида республикамизда улкан ва оламшумул марраларга эришилаётганлигини гапириб ўтди.
Бундай натижаларга эришишда республикамизнинг мехнаткашлари қатори илмий Марказ ходимларининг ҳам муносиб ҳиссаси борлигини айтиб, келажакда жамоамиз олдида турган вазифаларни бажариш маъсулияти тўғрисида сўз юритди. У жамоа аъзоларини келаётган байрам билан табриклаб, уларга келажакдаги маъсул вазифаларни бажаришда куч-қувват, ғайрат ва сиҳат-саломатлик тилади.
“Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 28 йиллиги” мавзусида Ахборот-ресурс марказининг бош мутахассис С.Усманов маъруза қилди.
Жамоани мустақиллик байрами билан табриклаб, “Пахтасаноат илмий маркази” бош директорнинг илмий ишлар ва инновация бўйича ўринбосари Қ.Жуманиязов, бош директорнинг ишлаб чиқариш бўйича ўринбосари И.Қулматов, касаба уюшмаси қўмитаси раиси С.Шодиева сўзга чиқдилар.
Етакчи мутахассис Н.Саидазимов байрам кунлари Илмий Марказ бинолари ва худудларида хавфсизликни таъминлаш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар тўғрисида ахборот берди.