Наманган вилоятидаги “Art Soft Holding” МЧЖ агросаноат кластерининг Поп туманида жойлашган машина-трактор паркига навбатдаги 20 та янги TZST CE 220 русумидаги пахта териш комбайнлари келтирилди.
“Art Soft Holding” МЧЖ агросаноат кластери юртимиздаги йирик холдинг компанияси бўлиб, унинг таркибида “Art Soft Textile”, “Art Soft Chamanzor”, “Art Soft Promzona”, “Art Soft Nanay”, “Art Soft Bo`ston”, “Art Soft Spinning”, “PapFen” каби йирик корхоналар тўлиқ қувват билан фаолият юритмоқда. Поп ва Мингбулоқ туманларидаги ғалла майдонлари тўлалигича ушбу агросаноат кластери тасарруфига ўтказилган бўлиб, айни пайтда қишлоқ хўжалиги соҳасини кенг миқёсда модернизациялаш ишлар амалга оширилмоқда.
Тошкент қишлоқ хўжалиги техникалари заводидан 26 миллиард сўмга харид қилинган пахта териш комбайнлари пахта ҳосилини тез суръатларда ва сифатли териш, энг асосийси, қўл меҳнати даражасини пасайтириш мақсадига хизмат қилади.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат), ЎзА
Манба: uza.uz