Асосий вазифалар ва функциялар
– патент-лицензиялаш ишлари ахборотини юритиш;
– Патент олиш учун топширилган талабномаларни расмийлаштириш,уларни патент идорасига топшириш ва назорат қилиш;
– белгиланган тартибда мақола чоп этишда амалий ёрдам бериш.
– ихтиро ва фойдали моделларга талабнома тошириётган илмий ходимларга талабномани тўлдиришда амалий ёрдам бериш.
– ИМА кутубхонасидан ходимлар талабига асосан керакли ашёлар билан таъминлаш.
-патент-лицензиялаш шартномаларини расмийлаштириш,тахлилини юритишда қатнашиш;
Мутахассис: Гулямова Ф.
Телефон: (+99871) 256-13-69
e-mail: info@paxtasanoatilm.uz
Патентлаш ва лицензиялаш ишлари янгликлари
ИМА ахборотномаси 2018-2019 йил сонлари
1950-1990 -йиллар мобайнида 405 та авторлик гувохномаси (авторский свидетельство) олинган.
1990-2019 йилларда 170 та ихтиро ва фойдали моделга Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги ҳузуридаги интеллектуал мулк агентлиги томонидан “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ га патентлар берилган.
2015-2019 йиллларда Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигига топширилган, олинган патентлар ва лицензия шартномалари ҳақида маълумот
2015 йил 8 та фойдали патентга талабнома топширилган ва 1 та патент олинган:
1.Тола ажратувчи машинанинг аррали цилиндри
2.Пахта хом ашёсини қуритиш қурилмаси
3.Толали материал тозалагичи
4.Пахтани қуритиш қурилмаси
5.Пахтани қуритиш қурилмаси
6.Пахтани қуритиш қурилмаси
7.Дискли арра тишларини қирқиш учун дастгоҳ
8.Толали материалларни намлаш учун қурилма
FAP 01046 (2014 0079)Толали материалларни тозалаш қурилмаси
2016 йил 10 та фойдали модельга талабнома топширилган 5та патент олинган:
1Линтер машинаси
2.Толали материалларни тозалагич
3.Тола тозалагич
4.Ишчи суспензия босимини стабиллаштирувчи ва пахта чигитини дорилаш машинасига узатувчи қурилма
5.Тўғри оқимли бир поғанали аррали тола тозалагич
6.Пахтани тозалаш ва қуритиш қурилмаси
7.Жин ва линтер арраларига тиш очиш учун матрица
8.Тола тозалагич
9.Пахта чигитига ишлов бериш қурилмаси
10.Аррали жин
FAP 01164 ( 2016 0051) Тола тозалагич
FAP 01135 ( 2015 0014) Тола ажратувчи машинанинг аррали цилиндри
FAP 01086 (2014 0080) Пахтани қуритиш қурилмаси
FAP 01133 (2014 0157) Линтер машина
FAP 01165 ( 2016 0043)Толали материални тозалагич
2017 йил 7 та талабнома , 4 та фойдали модельга ва 3 та ихтирога талабнома топширилган ва 7 та патент олинган:
1. Толали материалларни тозалагич
2. Толали материал тозалагич
3. Пахтани ифлослигини аниқлаш учун асбоб
4. Пахта таъминлагичи-титгичи
5. Аррали барабан
6. Пахта ғарамлагич
7. Пахта чигити учун универсал дозалагич
FAP 01237 (2015 0159) Толали материалларни намлаш учун қурилма
FAP 01244 (2016 0157) Аррали жин
FAP 01247 (2015 0096) Пахтани қуритиш қурилмаси
FAP 01199 (20150057) Толали материал тозалагичи
FAP 01247 (2015 0020) Пахта хом –ашёсини қуритиш қурилмаси
IAP 05387 ( 2013 0291) Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари омборини ёпиш усули
IAP 05454 ( 2014 0376) Уюрма чанг ушлагич
2018 йил 2 та ихтирога талабнома топширилган ва 4 та патент олинган.
FAP 01279(2015 0098) Пахтани қуритиш қурилмаси
FAP 01277 (2016 0031) Линтер машинаси
FAP 01289(2015 0161) Дискли арра тишларини ротацион қирқиш учун дастгоҳ
2015-2017 йиллар мобайнида лицензион шартнома тузилмаган
2018 йил FAP 01165 “Толали материални тозалагич” номли патентга лицензион шартнома расмийлаштирилган ва 11 та заводга жорий қилинмоқда.
2019 йил 1 та ихтирога 2 та фойдали моделга талабнома расмийлаштирилди ва Агентликка топширилди.
“Пахтасаноат илмий маркази” АЖ олимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги ҳузуридаги интеллектуал мулк агентлигига “Пахтани тозалаш ва қуритиш қурилмаси” талабномасига 2019 йил июнь ойида патент берилди. Ушбу ихтиро пахта тозалаш саноатида қўлланилади. Қурилма фаол аралаштириб ва титиб туриш йўли билан чигитли пахтани қуритишни жадаллаштиради.
Янгиликнинг моҳияти – чигитли пахтани тозалаш ва қуритиш қурилмаси кожухда ўрнатилган тўрсимон барабанга эга бўлиб, бу барабанда ишчи орган ва соплолар жойлашган. Ишчи орган олмахон ғилдираги кўринишида бажарилган бўлиб, унинг ўқида соплолар жойлаштирилган. Бундан ташқари олмахон ғилдирагининг бўйлама қувурлари чигитли пахта ҳаракатланадиган томонга қиялатиб ўрнатилган. Қимирламайдиган тўрсимон барабаннинг пастки қисми кожух билан бирлаштирилиб, кенгайтирилган ишчи камера ҳосил қилади.
“Пахтасаноат илмий маркази” АЖда ишлаб чиқилган пахта тозалаш саноатида қўлланиладиган “Пахта таъминлагичи-титгичи” ихтиросига Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги ҳузуридаги интеллектуал мулк агентлигига томонидан жорий йилнинг июнь ойида патент берилди. Ихтиродан кўзланган мақсад таъминлагичнинг титиш самарасини ва титилган чигитли пахтани аррали тозалагичга бир текисда узатилишини таъминлашдир.
Фойдали моделнинг моҳияти – пахта таъминлагичи-титгичи таркибига иккита титиш барабани, перфорацияланган тўрлар, кириш ва чиқиш тешиклари киради. У иккита қўшимча титиш барабанлари билан таъминланган бўлиб, улар иккита вертикал қаторда бир-бирининг қаршисида қарама-қарши йўналишларда айланадиган қилиб жойлаштирилган. Боз устига кириш тешиги остида жойлашган барабанлар соат милларига қарши томонга айлана оладиган қилиб ўрнатилган бўлса, чиқиш тешигининг устида жойлашган барабанлар соат миллари бўйлаб айлана оладиган қилиб жойлаштирилган. Бунда чиқиш тешигининг устида жойлашган барабанларнинг ёнлари тўсиқ билан таъминланган бўлиб, унинг устки милкига йўналтиргичлар туташган, тўсиқнинг ички юзасида бурчакчалар ва чивиқчалар ўрнатилган.
Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти олимлари тўқимачилик саноати фойдаланиладиган “Пахта толасини намлаш ускунаси” ихтиросига Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги ҳузуридаги интеллектуал мулк агентлигига томонидан патент олдилар. Ихтиронинг вазифаси ускунанинг тозалаш самарасини ошириш, унинг миқдорини ва технологик жараёндаги энергия сиғимини пасайтиришдан иборатдир.
Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги ҳузуридаги интеллектуал мулк агентлигига томонидан Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти олимларининг тўқимачилик саноати фойдаланиладиган “Чигитли пахта тозалаш агрегати” ихтиросига патент берилди. Янгилик ускунанинг тозалаш самарасини оширади, унинг миқдорини ва технологик жараёндаги энергия сиғимини пасайтиришга хизмат қилади.
“Чигитли пахта сепаратори” ихтироси учун Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти мутаҳассислари Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги ҳузуридаги интеллектуал мулк агентлигига томонидан патент олдилар. Сепаратордан пахтани қайта ишлаш саноатида фойдаланилади. Унинг вазифаси чиқарилаётган маҳсулотнинг табиий хусусиятларини максимал даражада сеператордан фойдаланиб сақлашдан иборот.
Пахта тозалаш саноатида фойдаланиладиган “Жиннинг аррали цилиндри” ихтироси талабномаси Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти мутаҳассислари томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги ҳузуридаги интеллектуал мулк агентлигига топширилди. Янгиликдан кутилаётган мақсад аррали жин цилиндрининг ишлаш ишончлилиги ва унумдорлигини оширишдир.
“Пахтасаноат илмий маркази” АЖ олимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги ҳузуридаги интеллектуал мулк агентлигига “Пахта чигитига ишлов бериш қурилмаси” топширган талабномаси учун патент берилди. Қурилма қишлоқ хўжалиги соҳасида фойдаланилади. Янгиликнинг вазифаси уруғларни дорилаш сифатини яхшилаш ва унумдорликни оширишдан иборатдир.
Фойдали моделнинг моҳияти: пахта чигитига ишлов бериш қурилмаси таркибига аралаштирувчи кўп қиррали барабан, пахта чигитини узатиш воситаси ва форсунка киради. Сачратиш камераси билан таъминланган бўлиб, рамага ўрнатилган кўп қиррали барабан деворларининг ички юзасида шахмат тартибида планкалар маҳкамланган. Пахта чигитини узатиш воситаси нов кўринишида бажарилган бўлиб, у ичида иккита форсунка жойлаштирилган сачратиш камерасининг тепасида ўрнатилган. Бунда новнинг пастки қисмида барабан ичида кронштейн ўрнатилган ва унга шчитча маҳкамланган.
«Пахтасаноат илмий марказ» АЖ олими Джамолов Рустам Камолидинович томонидан тўқимачилик саноатида фойдаланиладиган «Тола тозалагич» талабномасига Ўзбекитсон Республикаси Адлия Вазирлиги ҳузуридаги интеллектуал мулк агентлигига топширган талабномаси учун патент берилди. Янгиликдан мақсад толани майда ва йирик аралашмалардан тозалаш самарасини яхшилаш ва тола йўқотилишини камайтиришни таъминлайдиган қурилмани ишлаб чиқишдан иборатдир.
Фойдали моделнинг моҳияти: тола тозалагич таркибига аррали цилиндр колосникли панжара билан, ишқалаш чўткаси, кескич пичоқ, колосникли панжара тагида ўрнатилган ва жалюзали панжаралар билан таъминланган ис камераси, келтирувчи тармоқ қувур ва тола чиқаргич киради. Аррали цилиндрдан кейин тўрли барабан ўрнатилган бўлиб, унинг ўқ чизиғи “Y” аррали цилиндрнинг устки қисмидан ўтади. Тўрли барабаннинг пастки қисмида пастда қимирламайдиган тўсиқ ўрнатилган ва у тўрли барабан айланаси узунлигининг 0,5 қисмини ёпиб туради. Кескич пичоқ аррали цилиндр тепасида жойлашган. Бундан ташқари, тўрли барабан бўйлаб резина притирка ўрнатилган, тола чиқаргичда қопқоқ ўрнатилган бўлиб, бу қопқоқ вертикал ва горизонтал йўналишда ҳаракатлана олади.
«Пахтасаноат илмий маркази » АЖ олмимлари томонидан «Ишчи суспензия босимини стабиллаштирувчи қурилма» талабномасига Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги ҳузуридаги интеллектуал мулк агентлиги томонидан патент берилди. Автоматикадан, хусусан, пахта чигитига уруғдорилагич билан ишлов беришда суспензия сарфини бошқаришдв фойдаланилади. Унинг вазифаси конструкцияни соддалаштириш, суспензияни дозалаш аниқлиги ва ишончлилигини оширишдан иборатдир.
Фойдали моделнинг моҳияти: ишчи суспензия босимини дозаторнинг киришида стабиллаштирувчи қурилма таркибига сарфлаш сиғими, чиқиш ва ичига клапан ўрнатилган кириш қувурлари, ичида турткига уланган қалқи жойлаштирилган босим сиғими киради. Кронштейн билан таъминланган, бунда туртки кронштейнда марказлаштирувчи элементлар воситасида маҳкамланган. Қалқи турткида уни баландлик бўйича ростлаш мумкин бўлган ҳолда ўрнатилган, боз устига клапан сифатида автоматик клапан қўлланади.
Бухоро муҳандислик-технология институти мутахассислари томонидан пахта тозалаш саноатида, айнан эса пахта бунтини бузишда ишлатиладиган “Пахта бунт бузгич ишчи органи” янги қурилмани кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги ҳузуридаги интеллектуал мулк агентлигига талабнома топширдилар. Янгиликнинг вазифаси қозиқлар пахта хом ашёсини турли қалинликда ва намликда бўлгани ҳолда тутиб қолиш қобилиятини оширади. Мазкур конструкцияни қўллаш натижасида пахта ҳомашёси бунтини бузгичларнинг ишлаб чиқариш самарадорлиги ортади.
Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги ҳузуридаги интеллектуал мулк агентлиги томонидан Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти топширган “Толали материал тозалагичининг тўрли юзаси” талабномасига патент берилди. Янгилик тўқимачилик саноатида фойдаланилади ва толали материаллар тозалагичининг тўрли юзасини тозалаш эффектини оширади.
Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти олимлари томонидан “Пахта хом ашёсини қайта ишлаш усули” ихтироси учун Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги ҳузуридаги интеллектуал мулк агентлиги томонидан патент берилди. Янги усул олдинги усуллардан шуниси билан фарқланадику, тола тозаланганидан кейин толали ва улюк таркибли чиқиндилар иккинчи жинлаш босқичининг джин-регенераторларига юборилади, олинган тола ОН-6-3 турдаги тола тозалагичларда тозаланади ва биринчи жинлаш босқичида тозаланган тола билан аралаштириш учун ёки пакетлашга юборилади, бунда биринчи ва иккинчи босқич толалари алоҳида-алоҳида пакетланади.